UZ

Сўнгги янгиликлар

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  9 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  103 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

Сардор Жаҳонов: “Ҳиндистонда маош тўлаш борасида муаммо йўқ” Янгиликлар

Сардор Жаҳонов: “Ҳиндистонда маош тўлаш борасида муаммо йўқ”

Теглар :  Сардор Жаҳонов
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Сардор Жаҳонов фаолиятини Ҳиндистон чемпионатида давом эттирмоқда.

 Ўтган мавсум у “Ражастан Юнайтед” клубида ўйнаган бўлса, янги мавсум аввалида “Нерока” билан шартнома имзолади. Мана шундан кейин футболчи билан боғланиб, унинг фикрларига қулоқ тутдик. 

- Сардор, “Нерока” клубига ўтишингиз қай тариқа амалга ошди?

- Хабарингиз бор, ўтган мавсум мен Ҳиндистон I лигаси иштирокчиси “Ражастан Юнайтед” шарафини ҳимоя қилдим. Бу жамоада кўрсатган ўйинларимдан келиб чиқиб, “Нерока” менга таклиф билан чиқди. 

- “Ражастан Юнайтед” сизни ўз сафида олиб қолиш учун янги шартнома таклиф қилмадими?

- Таклиф бўлди, албатта. Лекин молиявий томонлама яхши эмасди. “Нерока” эса менга яхши маош таклиф қилди. 

- Янги жамоа билан қанча муддатли шартнома имзоладингиз?

- Келишув 1 йилга мўлжалланган. 

- Ҳиндистон футболи сизда қандай таассурот қолдирди?

- Ҳаммаси ажойиб дея оламан. Футбол ўйнаш учун барча қулайликлар бор. Клублар футболчиларга барча шароитларни яратиб берган. Асосийси, яхши ўйин кўрсатиш талаб қилинади. 

- Стадионлар ва мухлислик маданияти борасида қандай фикрдасиз?

- Барча стадионлар табиий ва сифатли дея оламан. Мухлислар эса миллионлар ўйинини жуда яхши кўришади. Ҳар бир ўйинга ташриф буюриб, мухлислик қилишади. 

- Мамлакат маданияти ва таомларига мослашишда қийинчилик бўлгани йўқми?

- Ҳаммасига кўникиб боряпман. Таомлари ва бошқа жиҳатларидан ҳам айтарли муаммо юзага келгани йўқ. 

- Маош тўлаш борасида узилишлар кузатилмайдими?

- Ҳиндистонда маош тўлаш борасида муаммо йўқ. Ҳаммаси вақтида бериб боради. Легионерларни яхши ҳурмат қилишади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика