Сардор Эминов: ”Ғалабага ҳақли эдик”

Narzulla Saydullayev
4 авг 2016
Олий лиганинг 16- тур доирасида Жиззахнинг “Сўғдиёна ” жамоаси Бекободнинг “Металлург” клубини қабул қилди.

Ўйинда дурранг натижа қайд этилди. Ушбу ўйиндан сўнг “Суғдиёна ” ярим ҳимоячиси,”Нефтчи”дан келиб қўшилган Сардор Эминов ўз фикрлари билан бўлишди.

- Оғир ўйин бўлди. Ғалабага ҳақли эдик чунки яхши тайёргарлик қилган эдик. Дебют ўйиним эди шунинг учун озроқ ҳаяжон ҳам бор эди. Кейинги ўйинларда албатта бундан яхши ўйин кўрсатиб,мухлисларни хурсанд қиламиз, - дейди Эминов

Дилдора Холбоева суҳбатлашди


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia