UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  11 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  3 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  10 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 16:30"Арсенал" - "Борнмут"  1 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  5 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  25 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24

Сардор Азмун: "Ўзбекистонда энг катта орзуларимдан бирига эришдим" Янгиликлар

Сардор Азмун: "Ўзбекистонда энг катта орзуларимдан бирига эришдим"

Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Сардор Азмун ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Ўзбекистонга қарши ўйиндан кейин ўз таасуротлари билан ўртоқлашди.

28 ёшли футболчи мазкур баҳсда терма жамоасини сардорлик боғичи остида майдонга бошлаб тушди.

"Профессионал футбол билан шуғуллана бошлаганимда, катта орзуларим бор эди. Биринчиси ва энг муҳими, терма жамоа либосини кийиш эди. Жаҳон чемпионати ва Осиё кубогида иштирок этиш кейинги мақсадларимдан бири эди ва бундай лаҳзаларни бошдан кечирдим. Ўзбекистонга қарши баҳсда эса масъулиятли сардорлик боғичини тақишга муваффақ бўлдим. Бу мен учун шараф, бу боғичда буюк футболчилар ўйнаган. Сардорлик боғичи мақсадим эмас, бироқ буни орзу қилмаганман дея олмайман. Бу ҳолат Тошкентда рўй берди. Бундан хурсандман. Бунинг масъулияти оғир бўлса-да, ҳаётимдаги ижобий воқеалардан бири бўлди. Менга ишонган барча футболчиларга миннатдорчилик билдираман", деди "Рома" форварди.

Эслатиб ўтамиз, 2:2 ҳисобида якунланган учрашувда Азмун голли узатма амалга оширди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика