

“Сизга мисол келтираман: биргина Роналдунинг келиши билан бутун дунё бўйлаб 137 та канал Саудия Арабистони лигасини трансляция қилишни бошлади. Буни бошидан хоҳлагандик, аммо уларга бу қизиқ эмаслигини айтишганди. Бироқ, бир футболчи келганидан бошлаб, трансляциялар бутун жаҳонда тарқалишни бошлади.
Спортчиларда янги жойга келиш ва спорт ривожига ҳисса қўшиш имконияти бор. Роналду келганидан кейин эса лигамиз жозибадорлиги бутун дунё бўйлаб қандай тарқалганига гувоҳи бўлдик”, дейди Спорт вазири.
Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли португалиялик Саудия Арабистони чемпионати жорий мавсумида 8 баҳсда қатнашиб, 9+2 натижа кўрсатмоқда. У Португалия ТЖнинг Евро-2024 саралаши доирасидаги ўйинларига чақирув олди.



