Сапата Филиппо Индзаги рекордига яқинлашиб олди

Narzulla Saydullayev
6 май 2019, 08:25
“Аталанта” тўпурари “Лацио”га қарши (3:1) баҳсда гол уриш эришди.

Бу Дуван Сапатанинг жорий мавсум А Сериядаги 22-голи бўлди. “Аталанта” тарихида бир мавсумда энг кўп гол урган ўйинчи эса Филиппо Индзаги ҳисобланади. У 1996/97 йилги мавсумда 24 та гол урганди.

Жорий мавсум Италия чемпионатлари тўпурарлари рўйхатида Сапата 2-ўринни эгаллаб турибди. Ундан олдинда 25 та гол урган Фабио Квальярелла бормоқда.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/OptaPaolo