UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  3 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  2 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  2 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  3 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  7 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  9 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  5 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  10 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  14 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  25

Санжар Турсунов: "Ўсмирларимиз учун хурсандман" Янгиликлар

Санжар Турсунов: "Ўсмирларимиз учун хурсандман"

Ўз вақтида Дилшод Нуралиевдан футболнинг дастлаби сабоқларини олган Санжар Турсуновнинг ўсмирлар терма жамоамизнинг ЖЧдаги муваффақиятли юриши ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
"Хорватия билан ўйин якунига этганидан кейин Дилшод акамни табриклаб СМС ёзиб юбордим. Ўйинни эса он-лине кўриб ўтирдим. Ёшлигимни эсладим. Укаларимизни табриклайман, яхши ўйнашди. Бу ердаги жамоадошларимдан ҳам илиқ гапларни эшитяпман. Албатта бу ёқимли. Ўзим ҳам жамоага жон куйдиряпман. Сайт орқали уларни яна бир бор табриклайман", - дейди Турсунов.

- Ўйинларни кўраётган бўлсангиз, қайси футболчи сизга кўпроқ ёқяпти?
- Орасида ажралиб турганлари бор. Лекин келинг уни кейин айтаман. Аслини олганда бу терма жамоамизда ҳамма яхши ҳаракат қиляпти. Бирини ажратиб, иккинчисини ҳафа қилиб қўйгим йўқ. Ўз навбатида улар ҳам жамоавий ўйинга катта эътибор бериб, Гондурас устидан ғалаба қозонишлари керак. Биз эса майдон ортида бўлса ҳам терма жамоамизни қўллаб-қувватлаб турамиз.

- Мусобақа олдидан терма жамоамиздан бундай натижа кутганмидингиз?
- Осиё чемпиони бўлганлигини инобатга олсак, ҳа. Чунки биздаги болалар футболига берилаётган эътиборнинг самарасини йил сайин кўриб боряпмиз. Бу ёшдаги мусобақалар энди нафақат Ўзбекистонсиз ўтяпти, балки уларни гуруҳда фаворит бўлишлари билан ҳам ёдда қоляпти. Аммо болларга яна бир бор айтаман, бундан ҳаволаниб кетмасдан, бор эътиборларини ёрқин келажакларига қаратишлари лозим.

Нодирхўжа Юлдашев суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика