UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50"Атлетико" Куртуага буюм отган мухлисларни кечирмади  0 00:15Сане АПЛга қайтиши мумкин  1 23:58Туркия. "Ризеспор" 5 ўйинлик голсиз, ғалабасиз сериясини тугатди, Алиқуловдан гол!  5 23:29А Серия. Мактомини, Лукакунинг голлари "Наполи"га ғалаба келтирди  2 23:10"Goal" "Ливерпуль"нинг XXI асрдаги энг яхши футболчилари рейтингини тузди  2 22:50Ривалдо Винисиус ва Мбаппе даражасидаги футболчи номини айтди  2 22:22Погбанинг дисквалификация муддати қисқартирилди  3 21:54БУМ! Шомуродов "Рома" билан шартномани узайтиради!  17 21:23Италиялик мураббий МЮга йўқ деди  5 20:58Пеп Гвардиола: "Мен бу ерда фақатгина мураббий эмасман"  1 20:27Тен Хаг кетадими? Рэтклифф жавоб берди  6 20:09"Ланс": Кевин Дансо тез орада қайтади  4 19:51Расман: ФИФА президенти Ўзбекистонга келади  7 19:44"Навбаҳор" Ўзбекистон Кубоги финали олдидан машғулот ўтказди  3 19:31Сергей Лушчан: "Жамоанинг руҳий ҳолати барқарор ва барча эртанги ўйинга тайёр"  9

Санжар Ризаев: "Янги 2014 йил сайт ижодкорларига омад ва муваффақиятлар олиб келсин" Янгиликлар

Санжар Ризаев: "Янги 2014 йил сайт ижодкорларига омад ва муваффақиятлар олиб келсин"

ЎФФ матбуот хизмати бошлиғи Санжар Ризаев сайтимиз ва мухлисларимизни янги йил билан табриклади.
31 декабрь куни соат 00:00ни кўрсатиб, Янги йил кириб келиши билан дунё аҳолиси бир-бирини ана шу воқеа билан табриклай бошлайди. Зеро, эски йилнинг тугаши-ю, янги йилнинг бошланиши оддийгина тақвим ўзгариши эмас. Ким учундир бу хайрлашиш, ким учундир қаршилашиш дегани. Кимдир Янги йилда янги режалар билан янги ҳаётга қадам ташлайди. Кимдир эса эски одатларини ташлашга қарор қилади. Зеро, инсон шундай яралган. У янги тонг, эртани, янги ҳафта, ой ва йилни кутиб яшайди. Ўзгариши учун, албатта.

Мен истардимки, ўзгариш учун одамлар, инсонлар янги йилни кутмасинлар. Янги йил фақат оддийгина тақвимдаги ўзгариш бўлиб қолсин. championat.asia ижодкорларига ҳам 2013 йилнинг 31 декабри ва 2014 йилнинг биринчи январини хабарларга тўла оддий иш кунидек ўтказаётгани учун ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан. Янги 2014 йил сайт ижодкорларига омад ва муваффақиятлар олиб келсин. Йилнинг 12 ойида, ҳафтанинг 7 кунида, куннинг 24 соатида мана шундай оператив ишлашда давом этсинлар. Чунки, биз "CА"ни ўқиймиз!

Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати номидан "CА"ни, унинг ижодкорларини, ўқувчиларини Янги 2014 йил билан ТАБ-РИК-ЛАЙ-МАН!!!


Санжар Ризаев ЎФФ матбуот хизмати бошлиғи.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика