Санжар Қувватов "Машъал"да қолди

Narzulla Saydullayev
21 ноя 2014
"Машъал" клуби бир қатор футболчилари билан шартномаларни узайтиришда давом этади.
Клуб кеча ўзининг бир неча йиллик дарвозабони Санжар Қувватов билан ҳам шартномасини узайтирди. Унга кўра Қувватов 2016 йилгача "Машъал" шарафини ҳимоя қилади.

24 ёшли дарвозабон клуб тарбияланувчиси ҳисобланиб, мана шу кунгача фаолиятини тўлалигича "Машъал"да ўтказмоқда.

Санжар "газчилар" сафида фаолиятини давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, Қувватов ортда қолган мавсумда жамоанинг 13 та учрашувида майдонга тушиб 1170 дақиқа ҳаракат қилди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcmashal.uz