Санья: “Салибада катта потенциал бор”

Бакари Санья “Арсенал”нинг “Сент-Этьенн”га ижарага бериб юборган ҳимоячиси ҳақида гапирди.

“Салибада катта потенциал бор. Асосийси у Англия футболига мослашиб олса бўлгани. Қолгани бўлаверади. У ўзига хос йигит ва “Арсенал”да ўйнаб кета олади. У жуда ишончли ҳимоялана олади ва бирга-бир қолишдан қўрқмайди. Кўплаб дуэлларда ғолиб чиқади. Унинг Лондонда муваффақиятларга эришишига умид қиламан”, — дейди Бакари Санья.


Манба: Goal.com