Сантуш Португалия - Испания ўйинидаги дурангдан кейин фикрларини билдирди
03 июн 2022 09:23
Янгиликлар
Сантуш Португалия - Испания ўйинидаги дурангдан кейин фикрларини билдирди
Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш Испанияга қарши ўйиндан сўнг (1:1) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биринчи тайм тенг курашлар остида кечди. Бизда голли вазиятлар бўлди, аммо рақиб тўп билан кўпроқ муомала қилди. Ҳужум зонасида сабр билан ҳаракат қилиб, қанотлардаги устунликдан фойдаланиш лозим эди. Иккинчи бўлимда яхшироқ ҳаракат қила бошладик. Тўпни кўпроқ назорат қилдик ва испанларни кўпроқ югуришга мажбурлай олдик.
Шундан сўнг Орта ва Гедеш каби марказдаги футболчиларни туширдик. Айнан Орта гол урди -Канселунинг жаримадан оширган зарбасидан сўнг", - деди Сантуш.
Фикрлар