

"Сўнгги йилларда голландияликлар анчагина кучайди, рақиблар таркибида кучли сифатларга эга футболчилар етарлича. Бироқ биз финалдамиз, бу ерда кучсиз рақиб бўлмайди. Балки, футболчиларим чарчагандир, аммо баҳона қилмаймиз, финалга чиқишнинг ўзи барчага иштиёқ бериши керак. Ўйин ажойиб бўлади", - дейди Сантуш.
Миллатлар лигаси финали бугун Тошкент вақти билан 23:45да Португалиядаги "Драгау" стадионида ўтказилади. Бугун 18:00да эса учинчи ўрин учун баҳсда Англия ва Швейцария термалари ўзаро тўқнаш келишади.



