UZ

Сўнгги янгиликлар

08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  1 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  5 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  6 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  219 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  9 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  8 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0

"Сантос"нинг қуйи дивизионга тушиб кетганидан ғазабланган мухлислар ғалаён кўтаришди Янгиликлар

"Сантос"нинг қуйи дивизионга тушиб кетганидан ғазабланган мухлислар ғалаён кўтаришди

Кескин вазиятни тинчитиш учун вертолётлар ва отлиқлар жалб этилган.

"Сантос" клубининг Бразилия чемпионати тарихида илк маротаба А Сериядан Б серияга тушиб кетиши натижасида клуб мухлислари томонидан норозилик намойиши уюштирилди. 

Жамоа сўнгги турда ўз майдонида "Форталеза"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди ва чемпионатда 17-ўринни эгаллаган ҳолда қуйи лигага равона бўлди.

Ғазабланган "Сантос" мухлислари ҳакамнинг сўнгги ҳуштаги чалинмасиданоқ стадионга турли буюмларни улоқтиришни бошлади. Норозилик кўчалар бўйлаб давом этди.

Кескинликни бартараф этиш учун полиция флеш-бомба ва кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланган. Ҳатто вертолёт, ҳарбийлар ва полиция отлиқлари жалб этилган.

Эслатиб ўтамиз, 1912 йилда асос солинган "Сантос" Бразилиянинг энг кўп соврин қўлга киритган иккинчи жамоаси ҳисобланади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика