“Сантос” футболчиси январда “Барселона”га текинга ўтади
21 июн 2017 02:30
Янгиликлар
“Сантос” футболчиси январда “Барселона”га текинга ўтади
“Барселона” таркиби “Сантос” ярим ҳимоячиси Лукас Лима билан тўлдирилади.
26 ёшли футболчининг “Сантос” билан шартномаси 2017 йилнинг 31 декабрида ниҳоясига етади.
Лима 1 июль куни “Барса” билан дастлабки келишувни имзолайди ва 2018 йилнинг январидан каталонияликлар сафига келиб қўшилади. Бу ҳақда FOX Sports Radio журналисти Бенжамин Бак маълум қилди.
Лиманинг Испанияга ўтиши Неймар ва унинг отаси (Лиманинг агенти) орқали амалга оширилди.
Фикрлар