UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  4 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  2 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  0 16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  3 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  8 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  14 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  44 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  26 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  1

Санжар Турсунов: "Суперлига стартигача тайёр бўламан" Янгиликлар

Санжар Турсунов: "Суперлига стартигача тайёр бўламан"

Яқинда жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказган Санжар Турсунов айни пайтдаги ҳолати, Туркиядаги йиғинлар ва тикланиш жараёни ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Умуман, бу жароҳат ўтган мавсум охирларида безовта қилишни бошлаганди. 4-5 та учрашувда қийналиб ўйнадим. Маълум вақт дам олишдан сўнг ўтиб кетади, деб ўйлагандим. Аммо бундай бўлмади. Кейин билиндики, жарроҳлик амалиётига эҳтиёж сезилди. Худога шукрки, барчаси яхши ўтди. Кечадан тикланишни бошладик", – деди Санжар Турсунов. 

- Германияда сизга Одил Аҳмедов ҳамроҳлик қилдими?

- Ҳа. Одил Аҳмедов билан бирга бордик ва қайтдик.



- Реабилитация жараёни қандай кетяпти? 

- Кўрган бўлсангиз, янги жисмоний тайёргарлик бўийча мураббий Александр Стоймирович билан шартнома қилдик. Реабилитацияни ушбу мутахассис билан қиляпман. 

- Қачон сафга қайтасиз?

- 2 хафталарда умумий гуруҳга қайтаман, деган умиддаман. Худо хоҳласа, Суперлигагача тайёр бўламан. 

- Анталиядаги машғулотлар қандай кетяпти?

- Барча шароитлар бор. Янги футболчилар келганига энди 2 кун бўлди. 1-2 хафтадан кейин уларнинг даражасини кўришимиз мумкин. 

- ОЧЛ плей-офф учрашувига ҳам тайёргарлик кетяптими?

- Фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Ўша паллада яхши формада, оптимал ҳолатда бўлиб турсак, ҳаммаси яхши кечади. 

- Айни пайтда "Металлург"дан ташқари барча жамоалар Туркияда. Бошқа жамоалардаги ўзгаришларда сизни хайрон қолдираётган жиҳатлар борми?

- Тўғрисини айтсам, хайрон қолдирадиган жиҳат кўрмадим. Олдин кам жамоалар хорижга чиқарди. Бу ерда ҳамма нарса бор, рақиблар топиш осон.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика