UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  2 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  9 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  11 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  14 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  3 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   5 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  53 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  433 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

Санжар Турсунов: "Келинглар, шу болакайга ёрдам берайлик" Янгиликлар

Санжар Турсунов: "Келинглар, шу болакайга ёрдам берайлик"

Айни пайтда Жанубий Кореяда фаолият олиб бораётган Санжар Турсунов мухлислардан ёрдам сўради.

"Кеча мен Абрамбекни кўргани бордим. Ҳозир у Жанубий Кореяда яшаяпти. У пластик маҳсулотлар ишлаб чиқариш заводида ишларди. 10 ой аввал унинг соғлиги кутилмаганда ёмонлашди. 3 ой олдин эса у комага тушиб қолди. Кеча ўзига келди ва шифокорлар у билан кўришиш мумкинлигини айтишди. Абрамбекка имзо қўйилган футбол тўпини совға қилдим ва унга яқин вақт ичида бирга футбол ўйнашимизни айтдим. У билан бирга тўп тепиш учун қўлимдан келганича ҳаракат қиламан.

Мутахассислар ҳамон бу қандай касаллик эканлиги ва бунинг сабабини айта олишмаяпти. У гапирмайди, хатто ўз оғриқларини етказиб бера олмайди, яхши эшитмайди. Даволаниш, дорилар ва парвариш учун кўп пул керак.

Қадрли дўстлар! Келинглар шу йигитга ёрдам берайлик. Дунёда яхши одамлар жуда кўп. Қуйидаги расмда банк ҳисоб рақами ёзилган. Ўша ерга пул ўтказиш мумкин. У сизнинг ёрдамингизга жуда муҳтож!", - деб ёзади Санжар Турсунов фейсбукдаги ўз саҳифасида.


Рейтинг: +90   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика