UZ

Сўнгги янгиликлар

09:34ПСЖ футболчисини Туркия жамоаси сотиб олди  1 09:03"Барселона" дунёнинг энг қашшоқ давлатларидан бири билан ҳомийлик шартномасини имзолади  2 08:32"Насаф" футзал жамоаси уч нафар Қирғиз Республикаси терма жамоаси аъзолари билан шартнома имзолади  1 08:01Суперлига. Бугун 2-даврага старт берилади  2 07:30Sofascore. Элдор Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 01:50Винисиус Жуниор: "Дунёнинг энг катта клуби ва терма жамоасида ўйнаш барчанинг орзуси"  1 01:15"Реал"нинг илтимоси рад қилинди  1 00:52Расман: Осимхен - "Галатасарой"нинг тўлақонли аъзоси!  3 00:35Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Черно Море"ни қийинчиликсиз мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  25 00:17Майкл Оуэн: "Ливерпуль" ўтган мавсумда 20 очколик фарқ билан чемпион бўлиши керак эди"  9 23:50"Манчестер Юнайтед" "Лейпциг"га хабар жўнатди  0 23:29"Милан" ўртоқлик ўйинида Австралия чемпионати аутсайдерига 9та гол урди  3 23:12"Манчестер Сити" афсонавий Чики Бегиристайн билан ҳайрлашди, у Абдуқодир Ҳусановнинг трансферида муҳим ўрин тутган  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" "Петрокуб" тўсиғидан осон ўтди, Умарали Раҳмоналиев жавоб ўйинида ҳам майдонга тушмади  1 22:26Пьер-Эмерик Обамеянг собиқ жамоасига қайтди  0

Санжар Шоаҳмедов: "Суперлигада 5 баллга тортадиган легионерлар йўқ. Малайзияни олдин ҳеч ким менсимас эди. Ҳозир эса..." Янгиликлар

Санжар Шоаҳмедов: "Суперлигада 5 баллга тортадиган легионерлар йўқ. Малайзияни олдин ҳеч ким менсимас эди. Ҳозир эса..."

Суперлигада трансферлар ўзининг қайноқ палласига кириб бўлди. Жамоаларнинг эса таркибларида ўзгаришлар давом этмоқда.

Ўтган мавсумни АГМКда ўтказган ярим ҳимоячи Санжар Шоаҳмедов ҳам шу кунларда фаолиятига аниқлик киритиб олиши кутилмоқда. Футболчи сайтимизга берган интервьюсида Малайзиядан таклифлар борлигини, ҳозирда танлов жараёни кетаётганини маълум қилди. Маълумки, Санжар Шоаҳмедов икки мавсум мазкур мамлакат вакили "Терренгану" жамоасидаги ҳаракатлари орқали маҳаллий мураббий ва мухлисларда илиқ таассурот қолдирганди. 


- Ўтган мавсумни АГМК сафида ўтказдингиз. Бу жамоа сиз учун қадрдон ҳисобланади. Хўш, сизни қониқтирган ёки қониқтирмаган жиҳатлар ҳақида айтиб берсангиз...

- Тўғри айтдингиз. АГМК мен учун бегона эмас. Суперлигадаги фаолиятим шу жамоа орқали бошланган. Клубда барча нарса қониқтирди. Жамоада ҳамма аҳил-иноқ. 

- Мавсумнинг сўнгги палласига келиб жамоада кубок финалига йўлланма олиш ва иккинчи ўринни қўлга киритиш учун жуда қулай имконият юзага келганди...

- Ҳаммаси ўз қўлимизда эди. Кўрдингиз. Ярим финалда ғолиб номи 110 дақиқагача ҳам аниқ эмасди. Иккита гол ҳам уришга эришдик. Голларимиз ҳисобланмади. Иккинчи ўрин учун "Сўғдиёна" билан охиригача кураш кечди. Омад келмаса қийин экан. 

- Аввалги йилларда Малайзияда тўп тепдингиз. АГМК сиз учун вақтинчалик "қўниш" майдончаси, ўзингизни кўрсатиб олиш вазифасини бажариб бердими?

- Икки йил Малайзияда тўп тепиб Олмалиққа қайтдим. Бунинг сабаби жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилганди. Мақсадим жамоа билан ОЧЛга йўлланма олиш эди, десам муболаға қилмаган бўламан. Олдимда бошқа вариантлар ҳам бориди. Худога шукур плей-оффда Қатарда "Ал Ғарафа"дан устун келиб гуруҳга чиқдик. Бу ҳам катта натижа. 

- Агарда АГМК ОЧЛга йўлланма ёки мавсумни соврин билан якунлаганида сизнинг ҳам жамоада қолишингиз эҳтимоли бормиди?

- Мавсум тугамасидан олдиноқ ўзимиздан 2-3та жамоалар қизиқиш билдираётганди. Кейин эса ўзимни хорижда синаб кўриш фикри туғилди. Бу йил ёки хорижда, ёки ўзимизда тўп тепаман. Катта эҳтимол билан жамоамни ўзгартираман. 

- Бугунги кунда Суперлигамиздаги легионерлар савиясини 5 баллик тизимда қандай баҳолаган бўлардингиз?

- Ўзим ҳам легионер сифатида ўйнаганман. Буни қийинчлигини биламан. Тўғрисини айтганда 5 баллга лойиқ легионерлар йўқ. Агар баҳолайдиган бўлсак, 4 балл. 

- Билишимизга қараганда сизни яна Малайзия клублари ўз сафида кўришни истаётган экан. У ерда мухлислар сизни яхши билишади. Айниқса "Терренгану" жамоасидагилар ижтимоий тармоқларда ҳам эслаб туришади..

- Худога шукур Малайзияда ўзимга яраша ҳурматим бор. Мураббийлар яхши танишади. "Кедах" ва бошқа жамоалардан жиддий таклифлар бор. 

- Пандемия сабаб Таиланд ва бошқа Шарқий Осиё клубларида ойликлар қисқариши, маошларда муаммолар пайдо бўлмоқда. Шунингдек кутилмаганда чемпионат ҳам тўхтаб қолиши ҳеч гап эмас...

- Шу томонларини ҳам ўйлаяпман. Айтганингиздек у ерда пандемия сабаб чемпионатни тўхтатиб қўйишади. Таиланд, Малайзияда вазият жиддийлашса машғулотларни ҳам бекор қилинади. 

- Ташқаридан олиб қаралганда Малайзия чемпионати, футболи кучсиз кўринади. Қайсидир маънода тўғри даража жиҳатдан ортда. Клублардаги шароитлар, йўлга қўйилган иш борасида биздан устун томонлари ҳам бор...

- Тўғри. Медиа, маркетинг, витаминлаш, майдонлар борасида жуда олдинга силжишган. Футболчиларни таништириш тадбирлари ҳам бошқача. Шунингдек Испания, Бразилиядан кучли легионерлар таклиф қилинмоқда. Олдин ҳеч ким менсимас эди.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика