

Шоаҳмедовга бир қатор клублардан қизиқишлар бўлмоқда. Санжар Шоаҳмедов келажаги борасида бир тўхтамга келмаганини билдирди.
“Қатарнинг “Ал Сайлия” жамоаси билан шартномам нихоясига етди. Ҳозирча менга Тошкентнинг “Бунёдкор” ва “Пахтакор” жамоалари жиддий таклиф билан чиқишди. Бундан ташқари БАА, Қатар ва Эрон давлати клубларидан ҳам қизиқишлар бўлмоқда. Ҳозирча қайси жамоага ўтишим ҳақида бош қотиряпман. Фаолиятимни қайси клубда давом эттиришимни яқин кунларда билиб оласизлар”, - дейди Санжар Шоаҳмедов

Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди.



