Санжар Рашидов: "Анчадан бери “Қизилқум”дан сафарда очко ололмаган эдик”
17 апр 2017 08:52
Янгиликлар
Санжар Рашидов: "Анчадан бери “Қизилқум”дан сафарда очко ололмаган эдик”
Маълумки, олий лиганинг 6-турида “Сўғдиёна” “Қизилқум”га қарши баҳс олиб борди ва сафарда илк очкосини қўлга киритди.
1:1 Ушбу баҳсдан сўнг бир нечта ўйинларда ғалаба келтираётган жамоамиз сардори Санжар Рашидов ўйин борасида ўз фикрлари билан бўлишди.
- Ўйин қизиқ ва муҳлисларбоб бўлди. Сафардан илк очко билан қайтмоқдамиз. Анчадан бери “Қизилқум”га қарши сафарда очко ололмаган эдик. Бугун ушбу анъанага чек қўйганимиздан хурсандмиз. Жамоага ғалаба келтираётганимдан хурсандман. Кейинги тур ўз майдонимизда “Нефтчи”ни қабул қиламиз ва ушбу ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Бугун ташруф буюрган мухлисларимизга раҳмат. Уларнинг қўллаб-қувватлаши биз учун куч бағишлайди - дейди Рашидов.
Дилдора Холбоева
“Сўғдиёна” матбуот хизмати
Фикрлар