UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  90 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  5 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   14 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Санжар Рашидов: «Акамга муносиб ука бўлишга интиляпман» Янгиликлар

Санжар Рашидов: «Акамга муносиб ука бўлишга интиляпман»

Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби ярим ҳимоячиси Санжар Рашидовнинг ҳаракатлари секин-аста акаси Сардорнинг ўйинларини эслатиб юборяпти.

Акасига ҳавас қилиб футболни танлаган Санжар қисқа фурсатда ўсишга эришди. Ўтган турда унинг «Навбаҳор» дарвозасига урган чиройли голи футбол мухлислари ва мутахассислари орасида етарлича муҳокамага сабаб бўлди. Яна бир истеъдоднинг юзага чиқаётгани эса барчамизни қувонтиради. Биз «Локомотив»га қарши кечган учрашув олдидан Санжар Рашидовдан интервью олдик.

- Санжар, футболдаги илк қадамларингиз қандай бўлган?

- Албатта, бу хоҳиш оилавий муҳит таъсирида вужудга келган. Акамга ҳавас қилиб, спортнинг шу турини танладим. Қизиқишимни пайқаган отам «Сўғдиёна» футбол мактабига олиб бордилар ва шу тариқа миллионлар ўйинидан сабоқ ола бошладим. Илк мураббийим Усмон Мухаметшин бўлганлар.

- Акангиз Сардор бунга қандай муносабат билдирган?


- Ижобий қараганлар. Кўпинча ўзлари билан машғулотларга олиб кетардилар. Футбол ўйнашни бошлаганимдан кейин эса турли тавсиялари билан ўртоқлашардилар. Ҳозиргача ўз маслаҳатларини аямайдилар.

- Қайси чизиқда ўйнай бошлагансиз?


- Ёшлигимдан фақат ярим ҳимоя марказида ўйнашни хуш кўрганман. Бошқа позицияда ҳаракат қилмаганман.

- «Сўғдиёна» билан қачон профессионал шартнома тузгансиз?


- Бу қувончли кунни эсдан чиқариб бўлмайди. 2011 йилда илк профессионал битимга имзо чекканман. Ўшандан бери вилоятимиз бош жамоаси шарафини ҳимоя қилиб кел-япман.

- Амалдаги шартномангиз қачон якунланади?

- Шу йил охирида.

- Балки келаси йили сизни ўз олдига жиддий вазифаларни қўядиган жамоа таркибида кўрармиз?


- Насиб қилса, шундай бўлади.

- Сардор Рашидовнинг укаси бўлганингиз сизга фойдами ёки айрим ҳолатларда зарарга ҳам ишлаши мумкинми?


- Барибир, менда масъулият кўпроқ бўлади. Ўйинларда босим ўз сўзини айтади.

- Бундан қандай чиқиб кетишга ҳаракат қиляпсиз?


- Фақат ўз ўйиним билан. Сардор Рашидовнинг укаси бўлганим билан, у менинг ўрнимга майдонга тушиб, ўйнаб бермайди-ку! Ўз устимда кўпроқ ишлаб, ортиқча гап-сўз ва эътирозларга ўрин қолдирмасликка ҳаракат қиляпман.

- «Сардор Рашидовнинг укаси», дейишларига қандай қарайсиз
?

- Ижобий қарайман. Муносиб ука бўлишга интиламан.

- «Сўғдиёна» жамоасининг бу йилги иштирокини ўртача баҳолаш мумкинми?


- Ҳозирги кўрсаткичларимиз ёмон эмас. Ҳали олдинда етарлича ўйинлар бор. Мазкур учрашувларда натижани янада яхшилашга ҳаракат қиламиз. Бундан ҳам яхши бўлиши мумкин эди. Афсуски, айрим баҳсларда қимматли очколарни йўқотдик.

- Айнан қайси ўйинларда?


- «Андижон», «Обод» клубларига қарши кечган учрашувларда муҳим очколарни бой бердик. Кутилмаганда ўз майдонимизда «Бухоро» ва «Қизилқум» жамоалари билан дуранг ўйнадик.

- Жорий мавсумда «Сўғдиёна» жамоаси олдига аниқ вазифа қў-йилганми?


- Имкон қадар юқорироқ ўринларни эгаллашимиз керак.

- Жиззахда ажойиб стадион бор. Мухлислар ҳам футболни яхши кўришади. Уларга нима деган бўлардингиз?


- Биринчи навбатда, ҳар бир ўйинда стадионга келиб, қўллаб-қувватлаб туришгани учун миннатдорчилик билдираман. Бундан асло чарчашмасин. Шунга яраша биз ҳам мазмунли футбол намойиш этишга ҳаракат қиламиз.

- Энди навбат - блиц-саволларга. Севимли футболчингиз?


- Хави.

- Нима учун?


- Ўзининг заргарона тўп узатишлари билан қолган футболчилардан ажралиб туради. Техникаси жуда кучли. Ундан ўрганадиган жиҳатлар кўп.

- Севимли клубингиз?


- Шубҳасиз, «Барселона». Менга бу жамоанинг ўйин услуби ёқади.

- Фаолиятингиздаги энг чиройли голингиз?


- Ўтган турда «Навбаҳор» жамоаси дарвозасига урган голим.

- Фаолиятингиздаги энг эсда қолган ва аксинча, энг аламли учрашув қайси?


- Иккаласи ҳам битта ўйинда бўлган. Биринчи даврада «Локомотив» клубини қабул қилиб, дуранг (1:1) ўйнаганмиз. Кучли рақибдан очко тортиб олганимиз ижобий, ғалабани қўлдан чиқарганимиз эса аламли ҳолат бўлган.

- Тахмин қилиб кўринг, бу йил қайси жамоа Ўзбекистон чемпиони бўлади?


- «Бунёдкор».

- «Қалдирғочлар» «Локомотив» билан ўртадаги 5 очколик фарқни йўққа чиқара олишадими?


- Буни уддаласа бўлади. Олдинда ўйинлар кўп. Пешқадамнинг очко йўқотмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. Иккинчи даврада кутилмаган натижаларга бой ўйинлар етарлича бўлади.


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика