UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00ЕЧЛ. ПСЖ — "Боруссия Дортмунд" (онлайн ҳисоб)  8 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  0 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  2 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  5 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  14 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  1 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  1 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  73

Санжар Қувватов — Чемпионлик, қайси учрашувни эслашни истамаслиги ва "Пахтакор" даражасига яқинлашган икки клуб ҳақида Янгиликлар

Санжар Қувватов — Чемпионлик, қайси учрашувни эслашни истамаслиги ва "Пахтакор" даражасига яқинлашган икки клуб ҳақида

Жорий йилги футбол мусобақаларида "Пахтакор" дарвозасини Санжар Қувватов қўриқламоқда.

Турнир жадвалида пешқадам бўлиб турган "шерлар"нинг натижаларида албатта Қувватовнинг ҳам ҳиссаси бор. Айниқса биринчи даврада "Навбаҳор", "Турон", "Бухоро" билан учрашувларда қайтарган пенальтилари жамоасига 9 очкони тақдим қилди. Чемпионлик учун кураш ва бошқа мавзуларда Санжан Қувватовга бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик. 


- "Пахтакор" мавсумни бир текис ўтказа олмаётган бўлсада, турнир жадвалида биринчи ўринда кетмоқда. Бу чемпионлик характери сабабми ёки бошқа жамоалар етарлича кучаймаганиданми?

- Албатта бу йил мавсум давомида очко йўқотишлар, айрим паллаларда "қоқилишлар" кўп бўлганини инкор қилмайман. Лекин шунга қарамай жамоамиз яхши ўйин кўрсатиб пешқадамлик қилмоқда. Бу мураббий ва футболчиларнинг меҳнати туфайли юзага келяпти. Қолаверса, омад ҳам биз томонда бўлаётганини айтиш жоиз. Мавсум якунида меҳнатларимизни самарасини кўриш насиб қилсин, деб қоламан. 

- "Навбаҳор" билан кечган 2та учрашувда ҳам жамоа ғалаба билан майдонни тарк этди. Айнан шу баҳс чемпионлик масаласига аниқлик киритдими?

- Чемпионат ҳали тугамади. Қизиқарли ва марказий ўйинлар ҳали олдинда. Қолаверса, чемпионлик учун кураш давом этяпти. "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалаба албатта биз учун чемпионлик йўлида имкониятларимизни оширади. 

- Сўнгги йилларда қайси жамоа "Пахтакор" даражасига яқинлаша олди?

- "Насаф" ва "Навбаҳор"ни айтган бўлардим. 

- Иккинчи даврада жамоага келиб қўшилган Павел Павлюченко Элдор Суюуновга нисбатан қанчалик рақобат қила оляпти?

- Элдор Суюнов ва Павел Павлюченко миллий терма жамоадаги дарвозабонлар ҳисобланади. Табиийки, рақобат ҳам шунга яраша, деб ўйлайман. Бу нарса футболчини ўсишига хизмат қилади. Рақобат бўлгани доим ёқимли.

- Қолган гуруҳларга нисбатан "Пахтакор"га енгилроқ рақиблар рўбарў келди. ОЧЛда гуруҳдан чиқиш пайти келди...

- Албатта ОЧЛда муносиб ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Бизга қайси рақиб тушишининг фарқи йўқ. Ким билан, қаерда, қачон фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. 

- Бироз ортга қайтсак. Тошкентга 2014 йил келишга яқин келгансиз. Ўшанда Абрамов бошчилигидаги "Локомотив" таклиф билан чиққан эди. Нима учун трансфер амалга ошмаган? "Машъал"да узоқ вақт қолиб кетиш фаолиятизга қандай таъсир қилди?

- Бундай таклиф бўлганини эслолмайман. "Машъал"да 10 йил тўп тепдим. Яхши кунлар ҳам бўлди, ёмон кунлар ҳам. Ўшанда сўнгги йилларда ўзимда пасайишни сездим ва жамоадан кетишга қарор қилдим. "Насаф"дан тушган таклифга эса иккиланмасдан рози бўлдим.

- Фаолиятингиздаги қайси учрашувни ёдга олишни истамайсиз?

- "Жар" стадионидаги БАА билан кечган учрашувни нафақат мен балки кўпчилик эслашни истамаса керак. 


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика