Санчо Бундеслига рекордини ўрнатди

Alisher
24 авг 2019, 13:02
Дортмунднинг "Боруусия" клуби ўйинчиси Санчо Германия чемпионатида 15та гол урган энг ёш ўйинчига айланди.

Бундеслиганинг 2-тур доирасидаги "Кёльн" ҳамда "Боруссия" клублари ўртасидаги ўйинда янги рекорд қайд этилди.

Меҳмонлар вингери Жейдон Санчо 70-дақиқада гол урди.

Шундай қилиб, инглиз футболчиси 19 ёш, 151 кунлигида гол урган ҳолда, Германиянинг юқори дивизионида 15та гол урган энг ёш ўйинчига айланди.

Бундан олдинги рекорд Хорсту Кёппелга тегишли. 1966 йилда "Штутгарт" ярим ҳимоячиси 15та гол урган пайт Жейдондан 34 кунга катта эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: bundesliga.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›