

"Унинг қандайлигини барча яхши билади. У билан 15 йилдан бери биргаман. Артуро футболни яхши тушанди ва тахлил қила олади. Бундай футболчиларни топиш қийин. У майдонни яхши кўра олади ва биз ҳужумчилар учун жуда керак.
"Интер" ҳимояда яхшироқ ўйнай олиши керак. Умуман олганда бизда барчаси жойида ва катта муваффақиятларга эриша оламиз. Бироқ чемпионлик ҳақида гапиришга эрта. Биз ривожланишимиз керак. Бўшашмасдан, ҳар бир ўйинда ғалаба иштиёқида тушсак, барчаси яхши бўлади", - деди Санчес.



