Санчес катта эҳтимол билан “Шахтёр” билан ўйинни ўтказиб юборади

Eldor Akmurzayev
12 авг 2020, 21:45
“Интер” ҳужумчиси ўнг оёгъидаги тизза пайларини чўзиб олган.

Клуб матбуот хизматининг хабар қилишича, у жароҳатини “Байер”га қарши ўйинда орттириб олган.

Санчеснинг ҳолати бўйича яқин орада яна маълумот берилади, аммо ҳужумчи кейинги ҳафта душанба куни бўлиб ўтадиган Европа Лигаси ярим финали доирасидаги “Шахтёр”га қарши баҳсгача тиклана оламаслигининг эҳтимоли жуда юқори.

Чмлилик форвард ушбу мусобақанинг жорий мавсумида 4 ўйинда иштирок этган. А Серияда эса у 22 баҳсда 4+9 натижага эришганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sport24