Санчес 9 ойдан кейин яна гол урди

1 июл 2020, 23:36
"Интер" ҳужумчиси Алексис Санчес Италия А Серияси 29-турида "Брешия" дарвозасини пенальтидан ишғол қилди (3:0, танаффус).

Бунга қадар 31 ёшли чилилик футболчи охирги марта сентябрь ойи охирида "Сампдория"га (3:1) қарши баҳсда гол урганди.

Маълумот учун, Санчес айни дақиқаларда "нерадзуррилар" сафидаги 24-учрашувини ўтказмоқда. Унинг ҳисобида 2 гол, 5та самарали узатма бор.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›