UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  0 18:13АПЛ топ-клублари "Ал Ҳилол" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  2 17:36"Тоттенхэм" ва "Барселона" "Арсенал" ҳужумчисига қизиқмоқда  2 17:08"Вест Хэм" "Манчестер Юнайтед"дан япониялик дарвозабонни илиб кетмоқчи  2 16:40Де Лигт: "Манчестер Юнайтед" учун ўтган мавсум ўтмишда қолди"  0 16:13"Реал" Винисиус Жуниорга ўринбосар топди – АПЛ юлдузи устувор вариант  2 15:45Breaking! "Ливерпуль" Исак билан келишувга эришди  17 15:22ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади"  8 14:55Суперлига қайтмоқда! 16-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  5 14:34Расман: Бахтиёр Зайнутдинов – "Динамо М" футболчиси  1 13:42Мбаппенинг клуби Лига 2 га қайтмоқчи  0 13:15Холанд 5.5 миллиард сўмга сумка сотиб олди, Мбаппе ва Ашраф домино ўйнади. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  4 12:48"Ливерпуль" Исак учун рекорд сумма тайёрламоқда  3 12:20"Сабаби фақат бошда эмас. Бу ерда омиллар мажмуаси бор". Россиялик шифокор Остон Ўруновнинг жароҳатлари ҳақида гапирди  3 11:57"Реал" асосий жамоанинг 5 нафар футболчиси, жумладан, Родриго билан хайрлашишга тайёр  7

Санъат Шарипов Жанубий Африка футбол ассоциациясидан таклиф олди Янгиликлар

Санъат Шарипов Жанубий Африка футбол ассоциациясидан таклиф олди

Швейцариянинг Цюрих Университетини тамомлаган ўзбекистонлик таниқли агент Санъат Шарипов Жанубий Африка футбол ассоциациясидан таклиф олди.

Жаҳон футболига халқаро тоифадаги мутахассислар етказиб берувчи университетнинг Халқаро спорт ҳуқуқи мутахассислиги бўйича магистратура йўналишини муваффақият билан битирган Шарипов энди Жанубий Африка футбол ассоциациясида фаолият олиб боради. У куни-кеча Йоханнесбург шаҳрига учиб кетди.

- Фаолиятимдаги янги воқеадан хурсандман. Аслида яна бир таклиф Жазоир футбол федерациясидан бўлганди. Бироқ менга Жанубий Африка варианти маъқулроқ туюлди. ЖАР Конфедерациялар кубоги ҳамда жаҳон чемпионатидек йирик мусобақаларнинг ташкилотчиси бўлган Африканинг ягона давлати. Бу ердаги инфратузилма жуда ҳам замонавий кўринишга эга. Жанубий Африка футбол ассоциациясида катта халқаро тажриба мавжуд. Уларнинг бошқа мамлакатлар футбол федерациялари билан халқаро алоқалари ҳам анча баланд савияда. Шундан келиб чиқадиган бўлсам, мени у ерда ниҳоятда қизиқарли ва муҳим иш жараёни кутмоқда. Футболчи ва мураббийларни, айниқса, хорижда тўп сураётган ўйинчиларни терма жамоаларга жалб қилиш ҳусусиятларини ўзлаштираман.

Муваффақиятли натижаларни қўлга киритиш борасида (улар учта ЖЧда қатнашишган: 1998, 2002 ва 2010) ЖАРда мавжуд иш ҳақи тўлаш, мукофот пуллари, солиқлар, суғурта тизимларини ўрганаман. Бразилия, Коста-Рика, Австралия, Испания каби термалар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказаётган ЖАР миллий терма жамоасига мутасаддилар бу беллашувларни қай йўсинда ташкил қилиб бера олаётганлари бўйича ҳам тажриба орттирмоқчиман. Ушбу ўйинларни ташкил этишда рақиблар билан музокаралар қанчалик эрта бошланиши, бу баҳслардаги тижорат, реклама ва маркетинг масалаларини ҳам чуқур таҳлил қилишни кўзлаганман, - дейди Санъат Шарипов.

Биз барча ўзбекистонлик мухлислар номидан юртдошимизга халқаро футбол йўналишида олиб бораётган меҳнатларига муваффақиятлар тилаймиз!

Рейтинг: +47   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика