UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  54 20:45Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи" 0:0 (матнли транлсяция)  12 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  5 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  0 19:29ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" - "Олимпик" 2:0 (онлайн ҳисоб)  1 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  5 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  1 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  13 15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  16 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  3 14:52“Нефтчи” академияси фаолиятини бошламоқда!  3

Санъат Шарипов ЎФАда маслаҳатчи сифатида фаолият юритади Янгиликлар

Санъат Шарипов ЎФАда маслаҳатчи сифатида фаолият юритади

Санъат Шариповни юртимиздаги футбол мухлислари жуда яхши билишади.

Бу инсон бир неча йил давомида дастлаб агент сифатида фаолият юритиб, кўплаб ўзбекистонлик футболчиларни хориж клубларида тўп суриб, легионерга айланишларига ёрдам берган.
 
Бундан ташқари, Санъат Шариповни Жаҳон чемпионати, Европа чемпионати каби катта мусобақалардан тайёрлаган видерепортажлари ва мақолаларини ҳам футбол мухлислари томоша қилишган ҳамда ўқишган.
 
У 2003 йил Москвадаги Ломоносов номидаги Журналистика факультетини тамомлаган ҳамда 2016 йил Швейцариянинг Цюрих шаҳридаги Халқаро Ҳуқуқ факультетининг Халқаро Спорт йўналишида таълим олиб, уни муваффақиятли якунлаган. Шунингдек, 2016 йил Жанубий Африка Республикаси Футбол ассоциациясида футболни ривожлантириш бўлимида иш олиб борган.
 
Катта халқаро тажрибага эга бўлган футбол мутахассиси Санъат Шарипов эндиликда Ўзбекистон футбол ассоциациясида маслаҳатчи сифатида фаолият юритади.
 
У Европа футболидаги ютуқлар, бой тажриба ва футболчиларни тарбиялашда йўлга қўйилган тизим, маҳаллий футболчиларнинг хориж клублари билан шартнома имзолашда аҳамият қаратиши керак бўлган жиҳатлар каби кўплаб масалаларда ўзининг қимматли маслаҳатлари билан ўртоқлашиб боради.
 
“Ўзбекистон футбол ассоциациясида маслаҳатчи сифатида фаолият юритиш, умуман, ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшиш мен учун катта шараф. Ўз билим ва тажрибамни юртимиз футболи равнақи йўлида сарфлашга тайёрман. Умид қиламанки, ЎФА раҳбарияти томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар тез орада ўз самарасини бериб, терма жамоаларимизни Олимпиада ва Жаҳон чемпионатларида кўриш насиб этади”, - дейди Санъат Шарипов.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика