

Энди улар ўз мақсадларига эришиш учун янада яқинлашди.
La Repubblica манбасига кўра, маҳаллий кенгаш қўмитаси ўйингоҳни Милан шаҳрининг маданий мероси дея ҳисобламаган. Бу 1990 йилги мундиалга тайёргарлик жараёнида стадионнинг илк ҳолатидаги архитектурасига жиддий ўзгартириш киритилгани билан боғлиқ. “Сан-Сиро”нинг асл кўринишидан кам нарсалар қолгани туфайли, уни маданий мерос сифатида ҳисоблаб бўлмаслиги айтилмоқда.
Қайд этилишича, янги ўйингоҳ ҳозирги автотураргоҳ жойлашган ҳудудда қурилади. “Сан-Сиро” ўрнида эса истироҳат боғи ёки қуйи жамоалар ўйнаши учун жой ажратилади.



