Бу қарор ҳар куни метро хизматларидан фойдаланадиган Бразилия молия марказининг 4,5 миллион йўловчисига ҳам боғлиқ. Ишчилар ойлик маошини 16,5 фоизга оширилишини талаб қилишмоқда ва ойлик маош камида 10 фоиздан оширилмас экан ишга чиқмасликни баён этишди.
“Ҳамма метро йўли ва бекатлари ёпилади. Уларда Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун пул бор, лекин аҳоли транспорти учун пуллари йўқ”, - дейди 9700 иш ташловчилар вакили. Агар талаблари қондирилмаса “тарихий зарба” беришга ваъда беришди.
Улар билан биргаликда Сан-Паулу марказида нафақа миқдорини ошириш ниятида иш ташлаган нафақадаги харбийлар ва уларнинг яқинлари бор. 20 миллионлик аҳолиси бор Сан-Паулуда улкан автомобиллар тирбантлиги вужудга келган. Бундан ташқари Сан-Паулу кўчаларида 4000 уйсизлар ҳам, турар жой сўраб намоиш ўтказишмоқда.