UZ

Сўнгги янгиликлар

22:57Шоҳруз Норхонов: "Жамоамга ғалаба келтирганимдан хурсандман"  0 22:44Февзи Давлетов: "Жанговар дуранг бўлди"  0 22:18Ҳаким Фузайлов: "Футболчиларимизга озгина дадиллик етишмади"  1 22:15Суперлига. "Бунёдкор" – "Шўртан" (матнли трансляция)  3 22:05Суперлига. "Қизилқум" "Бухоро"ни мағлуб этди, Норхонов собиқ жамоасига гол урди  11 21:53"Челси" сўнгги марта 1 ярим йил олдин гол урган ҳужумчисини сотиб юборди  0 21:34Душан Тадич БАА жамоасига ўтди  0 21:03Суперлига. Олмалиқда кечган "Хоразм" – "Сурхон" учрашувида жанговар дуранг  15 20:52"Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  1 20:51Суперлига. "Бунёдкор" – "Шўртан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:15Хойлунд "Манчестер Юнайтед"дан кетишга шошилмаяпти  1 19:43Эксперт фикри. Расул Раҳмонов: "Андижон"да ўзига бўлган ишонч уйғонмоқда"  1 19:22"Бунёдкор" стадиони CAFA мусобақаси мезбони бўлиб қоладими?   15 18:37"Андижон" Қаршида "Насаф" билан дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 18:24"Нефтчи" Қўқонда қийин ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Самвел Бабаян: "Вазифамиз энг яхши ўйинни кўрсатиш" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Вазифамиз энг яхши ўйинни кўрсатиш"

Чемпионлар лигасида "Нафт"га қарши учрашувдан аввал матбуот анжумани ўтказилди.
Самвел Бабаян ("Пахтакор" бош мураббийи): - Футбол анъаналарига эга ва уни жуда ёқтирадиган Эронда бўлиб турганимдан хурсандман. Бизни жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Рақибни жуда яхши биламиз, Эрон чемпионатида ижобий натижаларга эришаётган кучли жамоа, Чемпионлар лигасининг охирги икки ўйинида жуда яхши футбол намойиш қилди. Қийин ўйин бўлиши аниқ. Вазифамиз энг яхши футболни намойиш қилиб, турнирда иштирокимизни давом эттиришга имконият берадиган натижага эришиш. Уч жамоада яхши имконият бор. Эртанги ўйин қайси жамоа олға юришда давом этиши мумкинлигини кўрсатади. Тажрибамда 3 турдан кейин 1 очко тўплаган жамоаларнинг кейинги босқичга чиққани кузатилган. Гуруҳимиз ғарбий минтақада энг кучлиси. Ҳар бир жамоа курашни охиригача давом эттиради.
Акбар Исматулаев ("Пахтакор" ярим ҳимоячиси): - Ўйлайманки, эртага мухлисларни қизиқарли ўйин кутиб турибди. Ўз ўйинимизни кўрсатиб, уйга зарур натижа билан қайтишга ҳаракат қиламиз.
 
Али Ризo Мансуриян (“Нафт” бош мураббийи): - Эртага яхши ўйин кутяпман. Турнир бошидан буён барқарор ўйин кўрсата олмаяпмиз. Охирги 2 учрашувда зарур натижани қўлга киритдик. Бизда Чемпионлар лигасида ҳам, миллий чемпионатда ҳам босим мавжуд, лекин бор кучимизни кўрсатишга интиламиз. Сўнгги вақтларда Эрон чемпионати Англияникига ўхшаб кетди, ҳар 3-4 кунда майдонга тушяпмиз. "Пахтакор" гуруҳдаги энг кучли жамоа бўлса керак. У жуда тартибли футбол намойиш қилади. Таркибида келажакда яхши савиядаги ижрочиларга айланиши мумкин бўлган ўйинчилар бор. Бизда ҳам ўсишга муҳтож футболчилар етарли.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика