Самвел Бабаян: "Сўғдиёна”нинг натижалари унинг даражасига мос эмас, улар жадвалда тепароқда бўлишлари керак"
01 апр 2023 23:40
Янгиликлар
Самвел Бабаян: "Сўғдиёна”нинг натижалари унинг даражасига мос эмас, улар жадвалда тепароқда бўлишлари керак"
“Бугун катта захира билан ғалаба қозондик. Мухлисларимиз учун ғалаба қозонишни истаган эдик ҳамда бунга эришдик. Шогирдларим бугун ўзларини профессионал эканликларини исботлашди. Охирги ўйиндан кейин ишга бўлган ёндашувлари хурсанд қилмоқда”, - деди Бабаян.
“Сўғдиёна”нинг сўнгги барча ўйинларини кўрдим ва айтишим керакки уларга омад этишмаяпти. Жамоанинг жадвалдаги ҳозирги ўрни уларнинг айни вақтдаги даражасига мос эмас. Улар шунчаки омад келмаётгани туфайлигина бугун бироз пастроқда юришибди. Ёрқин Назаров жамоада катта ишларни амалга оширмоқда ва бу албатта ўз мевасини беради”.
“Бугун Искандеров бироз пастроқда ўйнаши ва ҳимоя билан ҳужумни боғлаб туришини режа қилган эдик. Искандеров тактикадан келиб чиқиб айрим вазиятларда пастроққа тушди. Айтишим мумкинки, у буни уддалади”.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар