UZ

Сўнгги янгиликлар

12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  5 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  1 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  3 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  17 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  3 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  13 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  4 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  7 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  4 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  26 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  23 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  114 00:50Ямал жароҳати туфайли "Ньюкасл"га қарши ўйнамайди  2

Самвел Бабаян: "Шундай ўйинларнинг фойдаси катта" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Шундай ўйинларнинг фойдаси катта"

"Пахтакор" - "Шўртан" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида жамоалар бош мураббийлари матбуот анжуманида иштирок этишди.
Самвел БАБАЯН (“Пахтакор” бош мураббийи): - Ўйин жуда қийин кечди. “Шўртан” сафида яхши савияли ижрочилар йиғилган. Таркибимиз оптимал бўлгани учун баъзи муаммоларга дуч келдик. Йигитлар яхши футбол намойиш қилишди. Баҳс эса охирги дақиқаларгача кескинликни сақлаб турди. Бу мухлисларга ёқди деб ўйлайман. Шундай беллашувлар кўпроқ бўлиши керак.

Махарадзе ва Искандеров жароҳат олган. Улар “Нафт” ва “Локомотив”га қарши кечадиган учрашувларни ўтказиб юборишса керак. Мавсумдаги муҳим ўйинларда уларнинг хизматидан фойдаланишимиз муаммо бўлиб турибди. Ҳозир жамоавий иштиёқ ва кучли руҳият эвазига учрашувларни ўтказяпмиз. Чунки етакчиларимиз таркибда йўқ. Вазиятдан чиқиб кетиш учун бор кучимизни ишга соламиз.


Мухтор ҚУРБОНОВ (“Шўртан” бош мураббийи): - “Пахтакор”ни ғалаба билан табриклайман. Ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик, аммо ўзимиз олдиндан кутгандек ўйин намойиш этмадик. “Пахтакор” барибир кучли ва жамоа тезроқ ўйнайди. Бизда ҳам имкониятлар бўлди, бироқ улардан фойдалана олмадик. Биринчи бўлимдан кейин футболчиларга устунликни ўз тарафимизга оғдириш мумкинлигини таъкидладим. Бироқ иккинчи бўлим бошидаги гол бизни довдиратиб қўйди. Шу сабабли тезкор алмаштиришларни амалга ошириб, вазиятни ўнглашга ҳаракат қилдим. Охирги 15 дақиқада биз суръатни оширишга интилдик. Ўйин охири асабийроқ тарзда ўтди. Шундай учрашувлар сони кўпайса, бу фойда берган бўларди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика