UZ

Сўнгги янгиликлар

22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  1 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  2 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  2 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  24 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  60 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  4 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0

Самвел Бабаян: "Пахтакор" кубокка доим катта эътибор қаратиб келган" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Пахтакор" кубокка доим катта эътибор қаратиб келган"

"Пахтакор" - "Хоразм" (4:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида иккинчи бўлиб мезбонлар бош менеджери Самвел Бабаян иштирок этди.
"Рақиб оддий эмаслиги кўриниб турибди. "Хоразм" бизга қарши яхши ўйнади. Жамоа ўз олдига олий лигага чиқиш вазифасини қўйган. Бунга эришишлари мумкин. Ўзимизнинг ўйинга келсак йигитлар яхши ҳаракат қилишди ва кейинги босқичга чиқдик. Биз доим кубокка катта эътибор қаратиб келамиз. Сабаби Ўзбекистон кубоги ўз тарихига эга бўлган мусобақа", - деб гап бошлади Самвел Бабаян.

"Бугун ҳужумда бир қатор экспериметларни амалга оширдик. Кейинги ўйинларда бу бизга ёрдам бериши керак".

"Кейинги ўйинни Самарқандда ўтказамиз. Бу баҳсда одатдагидек тайёргарлик кўрамиз".

"Жамоамизда бир қатор хоразмлик футболчилар борлигини барча билади. Санъат Шихов, Жамолиддин Машарипов ва Жамшид Искандеров. "Хоразм" клуби ҳозир Хивада ўйнамоқда. У ердаги майдон ҳолати яхши эмаслиги маълум. Шу боис биз "Хоразм" клубига ўйинни Тошкентда ўтказиш борасида сўров билан чиқдик. Барча сафар ҳаражатларини ўзимиз тўлаб беришимизни айтдик. "Хоразм" клуби бунга ижобий жавоб берди. Бу жамоа сафидаги бир қатор ёш футболчилар Ўзбекистоннинг бош аренаси ҳисобланган "Пахтакор"да ўйнашди. Бундан ташқари бугунги баҳс СПОРТ телеканали орқали намойиш этилади", - дейди Бабаян.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика