UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15ESPN Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган мамлакатлардан энг кучлилар рейтингини тузди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?  1 21:50"Интер" рекорд даражада даромад қилди. Клуб 15 йил ичида биринчи марта фойдага кирди  0 21:24Каземиро Япониядан учралган мағлубият ҳақида гапирди  3 20:57Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-17 аёллар термаси Қирғиз Республикасига имкониятни бой берди  5 20:21Чехия термаси бош мураббийи Фарер оролларига учралган мағлубият ортидан ишдан ҳайдалди  0 19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  0 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  1 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  3 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1 17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  7 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  1 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  2 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  1 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1

Самвел Бабаян: "Машъал" "Пахтакор"нинг олий лигадаги энг ноқулай рақиби" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Машъал" "Пахтакор"нинг олий лигадаги энг ноқулай рақиби"

"Пахтакор" - "Машъал" учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози қатнашди.
"Машъал" "Пахтакор"нинг олий лигадаги энг ноқулай рақиби ҳисобланади. Айниқса Хомяков келганидан кейин бу жамоа янада кучайган ва уларга қарши ўйнаш ҳам қизиқ. Бугун тажриба эвазига ютиб кетдик", - дейди Бабаян.

- Жамшид Искандеров қанчалик тузалиб кетди?
- Бугун озроқ ўйнади. Машғулотларда тўлиқ иштирок этяпти, менимча ўйинга киришиб кетиши қолди холос.

- Шерзод Каримовнинг жароҳати қанчалик жиддий?
- Бугун кўп қўполликлар бўлди, буни ўйин пайтида ҳамкасбим бошқа йўли қолмагани билан ҳам тушунтириб кетди. Биз эса шунга қарамай ўз ўйинимизни кўрсата олдик. Сўнгги иккита ўйинда бизга қарши жуда қўпол ўйин бўляпти. Лекин бундай ўйинларга ҳам тайерланяпмиз ва ғалаба қозоняпмиз.

- Бўлимлар орасида рақиб бош мураббийи билан тортишиб қолгандек бўлдингиз, ўша вазиятда нима бўлди?
Йўқ, ундай бўлмади. Бу мураббийни мен ҳурмат қиламан ва яхши муносабатдаман. Шунчаки ўйин пайти нима учун шогирдларинг қўпол ўйнаяти деб сўрадим, у эса бошқача ўйнай олмаяптиларда деб кулиб жавоб берди. Яна бир бор қайтараман, Хомяковнинг "Машъал"га фойдаси катта бўляпти.

- "Насаф" билан ўйин олдидан "Шўртан"га қарши кубок ўйини бор, таркибда ўзгаришлар бўладими?
- Бугун захирамиз бироз кенг бўлди, Махарадзе ва Жавоҳир терма жамоадан қайтишди, Искандеров эса жароҳатидан.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика