UZ

Сўнгги янгиликлар

13:43"Трабзонспор" Андре Онанага доимий шартнома таклиф қилди  0 13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  2 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  2 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  3 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  4 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  1 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0 11:24Ўзбекистон U-18 термаси Озарбайжон билан муроса кўчасини танлади  1 11:10Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар Осиё чемпионати саралаш босқичида ишлайди  0 10:46"Арсенал" туркиялик футболчи учун катта суммадан воз кечишга тайёр  1 10:18"Реал" ҳужумчиси январда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:50А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди  0 09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  10 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0

Самвел Бабаян "Локомотив" билан хайрлашди Янгиликлар

Самвел Бабаян "Локомотив" билан хайрлашди

Coca Cola Суперлиганинг 26-тури доирасидаги "Пахтакор"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманининг иккинчи қисмида журналистлар саволига жавоб берди.

- Шубхасиз, учрашувни барча интиқлик билан кутди. Бироқ афсуски, баҳс ҳеч нима бермасди. Аммо учрашув ўзининг принципиаллигини йўқотмаганди. Йигитларга раҳмат айтаман, улар яхши вазиятларни яратишди. Бироқ 0:0 адолатли ҳисоб бўлди. Биз яна бир бор барча билан рақобат қила олишимизни кўрсатдик. Сўнгги ўйинларни яхши ўтказдик ва айта оламан, қилинган меҳнатлар ўз самарасини бераётганди. Деярли барча ўйинларда жамоа ғалабага лойиқ ўйнади. "Пахтакор" мавсумни яхши ўтказди. "Локомотив" эса тинмасдан олдинга ҳаракатланади. Келаси йилнинг 21 январь кунида ОЧЛ саралаши доирасида Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоасига қарши ўйин бўлади. Унгача бироз вақт бор.

Буни яширгандан маъно йўқ. "Локомотив"даги сўнгги ўйиним бўлди. Бу ерда мен профессионал футболчи, профессионал коллектив билан ишладим. Яхши оила бўлдик. Нафақат, жамоа, балки академия борасида ҳам тўхталаман. 13 ёшли йигитлар республикада чемпионга айланишди. Клубдаги барча ишчи ва футболчилар футбол планида етук эканлигини кўрсатишди. Кейинги жамоам "Чанчунг Ятай" бўлади. Афсуски, жамоа юқори лигани тарк этган, шундай бўлса ҳам уларнинг амбициялари юқори. 2016 йилда ушбу жамоадан менга таклиф тушганди. Ўша пайт термадан кета олмасдим. 3 ҳафталар олдин улар менинг вариантимга яна бир бор қайтишди. Корея ва хитойлик номзодлардан айнан мени танлаб олишди. Мақсадим - барча ерда академиядан асосий жамоага футболчи етказиб бериш. Бенитес, Пеллегрини, Липпи кабилар Хитой футболидан нафас олишган. "Локомотив" раҳбарияти билан бу борада гаплашиш жуда қийин бўлди. Орзуим - чет элда ишлаш. Умуман олганда орзуим ушалганди. УЕФА Осиёнинг Про-Лицензиясини тан олмас экан. Шу боисдан мен у ерда кўп ҳам ишлай олмадим. Хитойга мен билан шу ерда ишлаётган Деян Журжевич, Александар Галич, Григорий Колосовский ҳамда Антон Майеранов билан кетамиз.

Хитой биринчи лигасида 3 легионер ўйнайди. Иккитаси майдонда ҳаракат қилса, биттаси қайдномада бўлади, ҳолос. Аммо футболчилар номзодини кўриб чиқаман ва бу таклифингизни рад эта олмайман.

"Локомотив" барибир кучайиши керак. Мирзаев жароҳат олганда бу тешикни ёпиш қийин бўлди. Зотеев ва Ҳошимовнинг ўрнига бошқа равобатчи йўқ. Юқори мақсадлар учун курашишга жамоада юқори рақобат бўлиши керак. Ҳар доим ҳам юқори маош тўлайдиган клубда бахтли бўла олмайсан. "Локомотив" - ажойиб оила. Барча бир мақсад йўлида ҳаракат қилмоқда. 

Бугунги ўйин икки қисмга бўлинди. Баъзида биз, айрим пайтларда "Пахтакор" ўйинни назорат қилди. Икки жамоа ҳам юқори сифатли ўйин кўрсатди дея оламан.

Менга имконият берган "Локомотив" футбол клуби раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Ярим йиллик фаолиятим давомида клубда профессионал инсонлар фаолият олиб боргани учун раҳмат айтаман.



TAS-IX эмас



Рейтинг: +54   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика