UZ

Сўнгги янгиликлар

02:48Амалдаги чемпион ярим финалда! "Штутгарт" Кильда "байрам" уюштирди  0 02:38Эндрикни тўхтатиб бўлмаяпти! Бразилиялик юлдуз "Лион"ни чорак финалга олиб чиқди  0 01:29Гвардиола даври тугамоқда? Пеп мавсум якунида "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  1 01:00"Манчестер Сити" — "Ньюкасл"  12 00:31"Арбелоа — вақтинчалик мураббийдек". "Реал" кийиниш хонасидаги вазият маълум бўлди  0 00:05"Бойкот? Қанақа бойкот?" Роналду машғулотдан сурат жойлаб, ҳаммани тинчлантирди  16 23:19Элдор Шомуродов ростдан ҳам жароҳат олдими?  3 22:46Роналду исён кўтармоқда! Криш иккинчи ўйинни ҳам бойкот қилиши мумкин  24 22:32"Андижон" футболчиларининг соғлиғи борасида маълумот берилди  2 22:23Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ учун ВАР ҳаками номзодлари сафида семинарда қатнашишмоқда  2 21:47Назорат баҳси. "Хоразм" Сербия клубига мағлуб бўлди  0 21:14Тарихда ким зўр: Буффон, Касильяс ёки Нойер? Canal+ асрнинг энг яхши дарвозабонини аниқлади!  49 20:59"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?  52 20:35CАфарда: Анталиядан илк жонли репортаж. Мозговой, Забиҳилло ва Ўткир Юсупов  1 19:59Иккинчи назорат ўйинида ғалаба! "Локомотив" Руминия клубини мағлуб этди  0

Самвел Бабаян: "Сўнгги вақтларда ОКМК ва "Навбаҳор" тўқнашуви чемпионатимиз безаги бўлиб келмоқда" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Сўнгги вақтларда ОКМК ва "Навбаҳор" тўқнашуви чемпионатимиз безаги бўлиб келмоқда"

Coca Cola Суперлигасининг 5-турининг марказий баҳси – ОКМК ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Сўнгги вақтларда ОКМК ва "Навбаҳор" тўқнашуви чемпионатимиз безаги бўлиб келмоқда. Бугун ғалабани қўлдан чиқардик деб ўйлайман. Ҳисобда олдинга чиққанимиздан сўнг футбол ўйнамай қўйдик ва ғалабани қўлдан чиқардик. Бугунги учрашув бизга дарс бўлиши керак.

- Кўп ҳакамлардан огоҳлантириш оласиз, ўзбек ҳакамларига қай даражада ишонасиз?

- Ҳакамларни муҳокама қилмайман. Бу оддий эмоциялар, ўйиндан вақтида пайдо бўлади ва кейин йўқолади.

- "Навбаҳор" икки маротаба кучли рақибларга қарши ўйнади ва икки учрашувда ҳам мағлуб бўлди. Жамоада руҳий томонлама муаммо бордек, бунга сабаб жамоа ўзидан кучсизроқ рақибларни осон мағлуб этаётганими?

- Яхши савол бўлди. Авваламбор таъкидлаб ўтишим керакки, ОКМК билан бўладиган учрашувлар ўзимизнинг ҳақиқий кучимизни кўриб олиш учун имконият. Бугунги учрашувда икки нафар асосий ўйинчимиз Даврон Ҳошимов ва Жасур Яхшибоевлар жамоага ёрдам бера олишмади ва ушбу ҳолат ҳам жамоа ўйинига таъсирини ўтказди. Лекин бугун янги ўйинчиларни синаб олишга имконият бўлди, сифат етишмади деб ўйлайман, холос. Ўз олдига катта мақсадлар қўйган жамоа бундай ўйинларда биринчи дақиқадан бошлаб, сўнгги сонияларгача диққатни жамлаб ўйнаши керак. Ўйинимизни таҳлил қилиб чиқамиз.

Рейтинг: -46   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика