UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  3 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  33 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  60 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

Самвел Бабаян: "Вақт чўзиш "Навбаҳор"нинг услуби эмас" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Вақт чўзиш "Навбаҳор"нинг услуби эмас"

Бугун Coca Cola Суперлига 12-тур ўрин олган "Навбаҳор" – "Олимпик" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Жудаям зўр ўйин бўлди, ҳамма роҳатланди. Биз ўйинни яхши бошландик. Бугун ҳамма нарса ўхшади. Йигитлардан миннатдорман. Реализация масаласига яна тўхталмоқчиман. Иккинчи таймда ҳисоблаги фарқни янада оширишимиз мумкин эди. Умуман олганда ўйин яхши бўлди. Адолатли ҳисоб, биз ғалабага муносиб эдик. Олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз. 

- Охирги иккита ўйинда жамоа ҳужумкорликни оширди. Олдинлари "Навбаҳор" битта гол уриб олиб, кейин ҳимояга эътибор қаратарди. Бу сизнинг кўрсатмаларингиз натижасини ёки футболчиларнинг маҳорати?

- Олдинги ўйинда ҳам "Навбаҳор" таркибида 10 та янги ўйинчи борлигини айтгандим. Бугун беш ёки олти нафар янги ўйинчилар майдонга тушишди. Бизга вақт керак эди. Жамоа ўз йўлини топиб олишига вақт талаб қилинади. Ҳужумкор ўйинни эса икки жиҳат билан изоҳламоқчиман. Биринчиси бу биз оптимал таркибда ўйнашни бошладик. Жароҳатлар ва дисквалификациядан қутилиб олдик. Иккинчи жиҳат эса янги футболчиларнинг жамоага кўникиб олиши. Бунга ҳам 8-9 ўйин талаб этилади. Ҳозирда эса "Навбаҳор"нинг маълум бир услуби бор. Кейинги ўйинларда ҳам сифатли футбол кўрсатиб, ўз очколаримизни тўплашда давом этамиз. 

- Охирги дақиқада Иброҳим Йўлдошев жароҳат олиб, майдонга ётганида сиз унга тезроқ ўрнидан туриб, ўйинни давом эттиришини айтдингиз. Ваҳоланки, ўйин сизнинг фойдангизга ҳал бўлаётганди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Очиғини айтсам, олдинги ва ушбу мавсумда бир неча жамоалар ўйин вақтини очиқчасига чўзишаётганини гувоҳи бўлдик. Бу "Навбаҳор"нинг услуби эмас. Тўғри, ўйинчига ёрдам кўрсатилиши ҳам мумкин эди, аммо мен унга ўйнаш кераклигини айтдим. Бу каби ўйинлар мухлисларга қониқиш ҳиссини бермайди. 

- Бир неча кундан сўнг жамоа кубок ўйинини ўтказади. "Навбаҳор" деярли гуруҳ масаласини ҳал қилган. Ўйинга иккинчи таркиб тушириладими ёки асосий таркибми?

- Майдонга ким тушса ҳам биз фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Баъзи ротацияларни амалга оширишим мумкин, аммо барибир ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Ўйинга яқин таркибни аниқлаймиз. Ким майдонга чиқмасин, "Навбаҳор" шаънини муносиб ҳимоя қилади.

- "Бунёдкор"га қарши ўйин натижаси журналистлар томонидан шубҳа остига қўйилди. Сиздан ўша учрашувнинг биринчи бўлимида нималар содир бўлганини чуқурроқ тахлил қилиб беришингизни сўраган бўлардим.

- Ўша ўйинда биз тўпни рақибга бермасдан, уларни ҳужум қилиш имкониятидан маҳрум қилдик. Шу билан бирга ўйинчиларимизнинг индивидуал маҳорати ҳам шу каби натижага сабаб бўлди. Сариқ карточкалар сабаб иккинчи бўлимда бироз ўзгаришлар қилдик. Бунинг оқибатида биринчи бўлимдаги ҳолатни яна такрорлашнинг имкони бўлмади. Йигитлар иккинчи бўлимда ҳам зўр ҳаракат қилишди. Позицион ҳимояни ҳам ушладик ва рақибга ҳеч қандай имконият бермадик. "Бунёдкор"га қарши биринчи бўлим 2023 йилда "Навбаҳор" ўтказган энг зўр тайм бўлди. Мана шу тайм қандай ўйнаш кераклиги учун эталон ҳисобланади. Ўша ўйинда ўзини кўрсатган ном шу тарзда давом этиши керак. "Навбаҳор" айнан шу даражада ўйнаши керак, бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Бугунги мухлисларни кўрдингизми? Улар ҳар бир вазиятдан роҳат олишди. Биз улар учун ўйнаймиз. 

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика