UZ

Сўнгги янгиликлар

21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   0 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  4 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  5 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  3 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  4 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  17 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  25 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  27 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  50 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10

Самвел Бабаян футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан четлаштирилди Янгиликлар

Самвел Бабаян футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан четлаштирилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ЎФФ Ижроия Қўмитаси Бюросининг 2018 йил 15 январдаги 3-сонли қарорига мувофиқ футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан умрбод четлаштирилди.

Самвел Бабаян “Пахтакор” футбол клубида фаолият олиб борган вақтида футболчиларнинг шартномаси билан боғлиқ ҳужжатларга ноқонуний ўзгартиришлар киритгани аниқланди. У жамоа тепасига янги раҳбарият келаётганидан хабар топгач, клуб билан битими 2018 йил сўнгига қадар бўлган футболчилар шартномасини 2017 йил қилиб ўзгартирган. Бундан кўзланган асосий мақсад — йил сўнгида эркин агентга айланадиган футболчиларни хорижий клубларга сотиб, моддий манфаат кўриш бўлган.

Айнан мана шу манфаат таъсирида у мамлакатнинг бош жамоасини ҳам кўнгилдагидек бошқара олмади ҳамда футболчиларга бўлган нохолис муносабати сабаб, терма атмосферасига салбий таъсир кўрсатди. Самвел Бабаян термага номзодларни саралаб олишда асосан ўзига маълум футболчилар билангина ишлаган ҳамда барча клубларга тенг муносабатда бўлмаган. Шунингдек, тажрибали мураббий ҳамда мутахассисларнинг фикр ва тавсияларини инобатга олмаган.

ЎФФ Ижроқўми Самвел Бабаяннинг 2018 йилги Жаҳон Чемпионатининг саралаш ўйинлари давомида тартиб-интизомни йўлга қўймагани, футболчиларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилмагани ва уларни ўз ҳолига ташлаб қўйгани, ишига масъулиятсизларча ёндошиб, ўзбек футболининг юзи бўлган миллий жамоа даражасини тушириб юборганини ҳам инобатга олиб, унинг бу каби нохолис фаолияти миллионлар ўйини бўлган футболга нисбатан халқнинг норозилигига сабаб бўлди, деб ҳисоблайди.

Маълум бир футболчиларни хориж клубларига сотиш ва моддий манфаат кўриш мақсадида, гарчи уларнинг савияси талабга жавоб бермаса ҳам, доимий равишда муҳим ўйинларда миллий терма жамоанинг асосий таркибида майдонга туширишни оқлаш қийин. Айниқса бу каби ишлар бош жамоа натижаларига салбий таъсир кўрсатса.

Бундан буён Ўзбекистон футболидаги ҳар бир мураббий ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда масъулиятни чуқур англаган ҳолда, фаолият юритадиган жамоаларида тартиб-интизомни йўлга қўйиб, футболчиларнинг ҳолатини назорат қилиб бориши ва натижа учун жавобгарликни ҳис этиши талаб қилинади.

Футбол соҳасидаги ҳар бир мураббий ва мутахассис фаолияти ЎФФ томонидан асосли тарзда ўрганиб чиқилади ва тегишли чоралар кўриб борилади.

ЎФФ матбуот-хизмати

Хабарга "Фейсбук"даги саҳифамизда изоҳ қолдиришингиз мумкин: Facebook/Championat.asia

Рейтинг: +1433   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика