UZ

Сўнгги янгиликлар

21:33Назорат ўйини. "Ғазалкент" Чехиянинг "Ходонин" клубига имкониятни бой берди  0 21:32"Андижон" Қозоғистон жамоасига ютқазди  0 21:15Эрон. "Персеполис" сафарда мағлуб бўлди, Игорь Сергеевдан супер гол!  0 21:05"Хоразм" Виктор Мозес тўп тепадиган клуб устидан ғалаба қозонди  0 20:47"Нефтчи" Қирғизистон клубини тор-мор қилди  2 20:41"Локомотив" Анталиядаги еттинчи назорат ўйинида Грузия жамоасига ютқазди  0 20:19Ироқ юлдузлар лигаси. “Эрбил” ўз уйида мағлубиятга учради  2 19:27Суперлига клуби Неъматовни сотиб олмоқчи  12 19:21"Бунёдкор" Қозоғистон клубини мағлуб этди  0 19:01"Манчестер Сити" — "Салфорд Сити". Таркиблар маълум  37 18:50Англия кубоги ўйини тўр тешилиши сабабли кеч бошланди  4 18:28Бундеслига. "Бавария" ва "Байер" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  6 17:51"Гол Гохар" — "Персеполис". Таркиблар маълум  3 17:34Расман: Игор Тудор "Тоттенхэм" бош мураббийи этиб тайинланди  3 17:10Родри дисквалификация қилиниши мумкин  45

Самвел Бабаян: "Дуранг адолатли натижа бўларди" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Дуранг адолатли натижа бўларди"

Coca-Cola Суперлигаси 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" ва "Навбаҳор" (2:1) ўртасидаги марказий учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Самвел Бабаян матбуот анжуманида қатнашди.


- Ўйин ҳақида

- Хайрли кеч. Бугун мавсумдаги энг муҳим учрашувлардан бирини ўтказдик. Дуранг кузатилса, адолатли бўлган бўларди. Биринчи дақиқадаёқ гол ўтказиб юбордик. Йигитлар ушбу кутилмаган зарбадан кейин ўзига кела олди. Қўпол хатодан кейин стандарт орқали гол ўтказиб юбордик. Четлатишдан кейин пенальти ишладик, аммо ундан унумли фойдалана олмадик. Қайтараман, дуранг бўлса, адолатли бўларди. Бу вазиятда жонинин берган футболчиларимизга ачиндим. Улар нималарга қодир эканликларини кўрсатишди. Мухлислар мағлубиятга лойиқ эмасди. 

Хатоларни тўғрилаш, хатоларни таҳлил қилиш устида иш олиб борамиз. Мавсум энди бошланди. "Навбаҳор" юқори мақсадларни кўзлаган, фақат олдинга интилишимиз керак. Бизда бошқа йўл йўқ.

- Биринчи таймда Остон Ўрунов анча яхши ҳаракат қилиб, "Пахтакор" ҳимоячиларини қийнаб қўйди. Иккинчи таймда уни захирага олдингиз. Бу тактик ўзгаришми ёки чарчоқ билан боғлиқмиди?

- Остон яхши ўйнади. Аммо иккинчи тайм ярмига келиб жисмонан чарчаб қолди. Биз ўйинга ўзгартириш киритишимиз керак эди, ютқазаётгандик. Унинг Ўрнига Собиржонобни туширдим, ўйинни у орқали кучайтирмоқчи эдик. У олдинги ўйинларда ўзини кўрсатганди, шунинг учун уни майдонга туширдик. 

- Фаррух Икромовдек тезкор қаноқ вингери турганда сиз Жасур Яхшибоев ўрнига асосан марказда яхши ўйнайдиган Аброр Исмоиловни туширдингиз. Фаррух Икромовнинг ҳозирги ҳолати "Навбаҳор" даражасига тўғри келмаяптими ёки сизни тактикангизми?

- Фаррух Икромов ўз позициясига туширилди. Унинг ҳозирги ҳолати ва сифатига шубҳа қилмайман. У эндигина жароҳатдан қайтди. Жисмоний ҳолатини тиклаб олиш учун озгина вақт керак.

- Бугунги учрашувни кўрар эканмиз, "Навбаҳор" руҳий жиҳатдан "Пахтакор"дан чўчиб ўйнагандек туюлди...

- Таблода бошқача ҳисоб бўлганида, сиз бундай демас эдингиз. Марказий баҳсда биринчи дақиқадаёқ шундай зарба қабул қилиб олиб, яна ўйинга қайтиб олиш кўп нарсани англатади.  

Биз камчиликда пенальти ишлаб олдик, ундан олдин стандартга эга бўлгандик. Бугун бизга етишмаган жиҳатлар кузатилди. Қараб чиқамиз. Жамоа яқинда тўплангани учун боғламаларда муаммо бор. Таҳлил қилиб чиқамиз. Сиз айтганингиздек, бизда ротация қилишимиз мумкин бўлган футболчилар етарлича. 

- Мураббий сифатида жамоангиз неча фоиз потенциалини ишлата олди деб ўйлайсиз?

- 3 тур ортда қолди. 70% потенциалимизни ҳам кўрсата олмадик.

- Даврон Ҳошимовга қизил карточка кўрсатилгани ҳақида...

- У биринчи ўринда ўзини, кейин эса жамоани қийин аҳволга солиб қўйди. У "Пахтакор" чап қанот ҳимоячиси провакацияга учмаслиги керак эди. У буни кўп марта қилган, бугун буни уддалади. Афсуски, Даврон қўпол хато қилди. Профессионалларча йўл тутмади, у асабини жиловлай олиши лозим эди.

Рейтинг: -58   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика