UZ

Сўнгги янгиликлар

08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  0 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  2 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  193 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  17

Самвел Бабаян: "Буюк клубда мен бирга ишлаган барчага раҳмат айтаман" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Буюк клубда мен бирга ишлаган барчага раҳмат айтаман"

Миллий терма жамоа бош мураббийига айланган Самвел Бабаян лавозимини тарк этиш асносида хайрлашув сўзларини билдирди.

Самвел Бабаян: - Узоқ йиллар мобайнида клубда мен билан ёнма-ён бўлган барчага миннатдорчилик билдираман. Мураббийлар штаби, футболчилар ва маъмуриятга, "Пахтакор" номи остидаги катта оиланинг ҳар бир аъзосига раҳмат айтаман. Бу жамоа ростдан ҳам катта оиладир.

Бу ерда энг яхши йигитлар ва жамоа йиғилганига ишонаман. Улар менга мураббийлик ғояларимни амалга оширишга ёрдам беришди. Жамоа нафақат мамлакат чемпионати ва кубогини ютиши, балки халқаро мусобақаларда ҳам ўзини кўрсатишига ишонаман. Юқори даражадаги профессионал ва ҳақиқий ватанпарварларни тарбиялаган ота-оналарга раҳмат айтаман. Мен учун энг яхши ишқибозлар саналган мухлисларга алоҳида миннатдорчилик билдириб қоламан.

Йигитлар ва клубнинг ғалабаларидан қувониб, у учун қайғураман. Мен катта оила аъзоси бўлганман ва шундай бўлиб қоламан. Афсонавий клубдаги ишимдан фахрланаман. Умид қиламанки, буюк клубда бошқарувни ким қўлга олишидан қатъи назар жамоанинг ғолиблик анъанаси сақланиб қолади ва бунга гувоҳ бўламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика