UZ

Сўнгги янгиликлар

07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  0 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   0 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  28 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  1 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  17 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  7 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  8

Самвел Бабаян: "Бугун омадсиз ҳодисалар сабабли ғалаба қозона олмадик" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Бугун омадсиз ҳодисалар сабабли ғалаба қозона олмадик"

Суперлига 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Навбаҳор" (2:2) учрашувидан сўнг "лочинлар" бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Дастлабки уч турни ўтказиб олдик ва биз билан рўй бериши мумкин бўлган барча омадсиз ҳодисалар шу учта Ўйин давомида рўй берди. Кутилмаган голлар урилди. Футболчи бошини билан зарба берди ва тўп ноёб траектория орқали дарвозамиздан жой олди. Чемпионат энди бошланди ва ҳали олдинда ўйинлар кўп. Сабрли бўлишимиз керак. Ўйин сифати, хоҳиш, мотивация ҳаммаси жойида, аммо кутилмаган ҳодисалар рўй бермоқда. Хавфли вазиятларни голга айлантира олмаяпмиз ва йўқ жойдан гол ўтказиб юбормоқдамиз. Олдинда кичик танаффус бор ва танаффус жараёнида барчасини таҳлил қилиб чиқамиз. Ўйин ҳақида гапиргим келмаяпти. "Бунёдкор"ни ҳурмат қиламан, бироқ бундай даражадаги жамоаларни мағлуб этишимиз керак.

- "Бунёдкор"да мураббийлар ўзгариши рўй берди ва кўпинча бундай ҳолатларда ўзгаришлар натижага ижобий таъсир қилади. Бугунги "Бунёдкор"нинг қаршилиги сизни қай даражада ҳайрон қолдирди?

- Ҳа, "Бунёдкор"да ўзгаришлар рўй берди. Бугунги учрашувда улар тўлиқ янги таркиб билан майдонга тушишди. Ўтган икки учрашувда ҳам "қалдирғоч"лар ёмон ўйнашмади, аммо ҳимоядаги хатолар сабабли жамоа кўп гол ўтказиб юбораётган эди. Бугун эса умуман бошқа футболчилар майдонга тушишди. Янги футболчилар эса бизга нотаниш. Биринчи бўлимда кўпроқ босим қилишимиз керак эди, сабаби рақибимиз таркибидаги футболчилар ёш. Танаффусдан сўнг, босимни кучайтирдик ва иккита гол урдик. Биринчи бўлимни жуда ёмон ўтказдик. "Бунёдкор"нинг мисоли, маҳаллий мутахассисларга ишонишда давом этишимиз кераклигини кўрсатиб берди. Янги мураббий жамоани бугунги учрашувга яхши тайёрлаганини кўрдингиз. "Бунёдкор" ўз академияси билан машҳур. Бугун майдонга тушган ёш футболчилар буни исботлашди. "Бунёдкор"га "респект" айтаман.



Рейтинг: -51   

Фикрлар

+37   
17 мар 22:21:16
safo78
Хурматли Навбахор мухлислари сизларни мухлислик килишингизга гап йук,лекин ута содда булманглар.
Бу афирис Баба бу йил хам хеч нарса кила олмайди.
Курук гапни олиб кочиб,шунча маблагларни чунтак килиб кочади.
Эртарок буни йукотинглар.
+25   
17 мар 22:12:16
JAHONGIR-707
Бабаян келишдан аввал ҳам Навбаҳор худли шундай натижалар кўрсатиб юрарди. Лекин у вақтда клубнинг имиджи зўр эди. Бутун Ўзбекистон бўйлаб мухлисоари бор эди.

Бабаян олиб келинди, аввалгидан ўн карра кўп пуллар сарфланаяпти, лекин натижа ўша-ўша.
Клубнинг имиджи эса Бабани башарасидек бўлиб қолди. Обрўси тушиб кетди. Ҳамма сўкадиган клубга айланди.

Наманганни ҳокимига ҳам беш кетмадим.

+23   
17 мар 21:55:56
Nabijon Temirov
ЭХ АЙЁР БАБА, МИРЖОХОН ИККИНЧИ ГОЛИНИ КАЛЛА БИЛАН ЎТКИРНИ ТЕШИГИГА МИХЛАБ ҚЎЙДИКУ,ТАСОДИФИЙ ГОЛЛАР ЭМИШ,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,.
+21   
17 мар 21:52:53
1994 Nurafshon
Чемпионлик учун уч жамоа Пахтакор Нефтчи ва Насаф давогар
+20   
18 мар 00:07:34
Зинуp
Баба билан абрам хеч качон айбини буйнига олмайди, ютказса икаласи хам судяга, футболчиларига тункайди
+19   
17 мар 22:07:24
Сайдулло Азамов
Хурматли Навбахор музлислари сизларни хурмат киламиз лекин бу ит билан чемпионлик кийин уйинда мано йук шунча кучли боллар бн
+16   
17 мар 22:04:46
Олег Шацких 11
бабаян САФАРИНГА КАРИЯБТИ СЕН ТРЕНЕР ЭМАССАН ГУРУНЧНИ ТОЗАЛА ОШНИ ПОВИР ДАМЛАСИН, ЗАЙНАБ КИВОРДИНГ((
+15   
17 мар 22:07:07
Uzb_Uzb
Дунёдаги энг омадсиз ходиса сени мураббий бўлиб олишингдир баба
+15   
17 мар 22:04:56
Muhsin 1986
Лагмонхонада улгайди дермиди)))
+13   
17 мар 21:47:58
Uz paxtakor Uz
Агар хакамларин ёрдам бермаганида Бабаян аник маглубияттиди. Сан ёмон мураббисан лекин яхши ташкилочисан. Куйбер хакикий Мураббийларга безнисини кириб юрмисанми Баба
+12   
17 мар 23:44:14
La Masia
Футбол кандай у́йналишини билмаганингдан кейин "респект" айтиб юроврасанда бошка жамоаларга
+12   
17 мар 22:16:17
Barcamania_2016
Бу ўйинда Бабаян ютқазди, ҳа, дуранг эмас, ютқазди. Чарчаган футболчиларни алмаштириш, таркибда ротация қилиш, позицион ҳужумлар ташкил қилиш, аниқ пасларга ишлаш, жарима майдонига марказ бўйлаб ёриб кириб ёки узоқдан зарбалар бериш, ҳаммаси Самвел братга бегонадай.

Доимгидек, қанот бўйлаб келиб бурчакдан каллага кўтариш, эскирган услуб билан замонавий футболда ҳечнарсага эришиб бўлмайди жаноб!
+12   
17 мар 22:05:46
Great Shokh
San o'rdak tufayli g'alaba qozona olmadik kazyol, san futboldan ketib teatrda ishla. San yaxshi rejissorsan, nafsni quli
+12   
17 мар 21:50:47
Shera M.B.
Бабаян уятишинг керак! Бунақа таркибга эга бўлиб ёш болаларни юта олмаслик бу шармандалик. Санга омад эмас, ўйин сифати етишмади. Бирор жабҳада устунлик қила олмадинг, Бунёдкор мазмунли ўйин кўрсатди. Одамда бет бўлиши керак, кет футболдан Баба, санга эмас экан мураббийлик. Эссиз шунча пул!
+11   
18 мар 00:13:04
Зинуp
Бабани Навбахорда мураббий булиб колиши чемпионлик учун курашадиган асосий ракиблари Насаф, Нефтчи, Пахтакор жамоалари учун жуда фойдали.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика