UZ

Сўнгги янгиликлар

21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  2 21:00Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" (онлайн ҳисоб)  14 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  1 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  4 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  2 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  3

Самвел Бабаян: "Бу "Навбаҳор"нинг жорий мавсумдаги ҳозирча энг яхши ўйини" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Бу "Навбаҳор"нинг жорий мавсумдаги ҳозирча энг яхши ўйини"

"Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашувидан (1:5) сўнг "лочинлар" устози Самвел Бабаян матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб берди.

Самвел Бабаян: "Бугунги ўйин биз учун жуда муҳим эди. Йигитларга катта раҳмат айтаман, мухлисларни ғалаба билан табриклайман".

- "Навбаҳор" аввалги ўйинларга нисбатан тамомила бошқа жамоадек кўринди. Яъни биринчи ва иккинчи голлардан кейин тўхтагани йўқ. Аввалги баҳсларда бу шижоатни кўрмаган эдик.

- Биринчи навбатда йигитлар ўзини жуда яхши кўрсатишди. "Бунёдкор" яратган бир-икки вазиятни ҳисобга олмасак ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Бу "Навбаҳор"нинг жорий мавсумдаги ҳозирча энг яхши ўйини. Асосийси - жамоа голдан кейин ҳам тўхтаб қолмади ва вазиятлар яратишда давом этди. Таҳлилларимизнинг фойдаси бўлди.

- Биринчи бўлимни олиб қарасак, ҳар бир чизиқдаги футболчилар ўз вазифасини тўлиқ адо этишди. Бу жамоа асосий таркиби шаклланиб улгурганидан далолатми ёки бугун шунақа бўлиб қолдими?

- Мавсум олдидан жамоани 10 киши тарк этди ва яна шунча футболчи "Навбаҳор" сафига келиб қўшилди. Буни жиддий ўзгариш деб биламан. Расмий ўйинлар ўзгаришларнинг ҳақиқий фойдасини кўрсатади. Бугун айниқса биринчи бўлимда ҳамма нарса ишлади. Нима бўлди? Йигитлар ушбу ўйин муҳимлигини тушунишди деб ўйлайман. "Бунёдкор"га қарши баҳсдаги ғалаба бизни биринчи ўринга олиб чиқарди. Руҳий жиҳатдан бу биз учун жуда муҳим эди. Яна, таҳлилларимиздаги хулосалар орқали хатоларимизни тўғирладик.

- Остон Ўруновни нега алмаштирдингиз?

- Аввалги ўйинда Остон жароҳат олганди, шу сабаб бугун уни асрашга қарор қилдим.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика