UZ

Сўнгги янгиликлар

01:37Инглиз ҳакамлари ВАРдан сўнг ўз қарорини оммага эълон қилишни бошлайди  0 01:00"Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл"  11 00:50Ниҳоят! Рэшфорд 5та ўйиндан сўнг МЮ қайдномасига киритилди  1 23:52Аббос Файзуллаев ва ЦСКАнинг бошқа футболчилари 158 нафар болакайларга қарши майдонга тушишди  1 23:43"Барселона" ваъдасининг устидан чиқа олмади  5 22:53U20 Осиё Кубогининг энг яхши дарвозабони "Пахтакор" билан хайрлашди  3 22:28Риан Исламов "Навбаҳор"га ўтди  4 22:02Испан клуби МЮ билан Антони борасида музокаралар ўтказмоқда  2 21:09"Пахтакор" ўз стадиони тайёр бўлгунча ўйинларни қайси аренада қабул қилади?  6 20:44Ҳоланд, Винисиус, Ямаль — дунёнинг энг қиммат футболчилари  18 20:20Слотт "Ливерпуль" ҳимоячиси жароҳат олганини маълум қилди  3 19:58Магуайр Аморим билан тен Ҳагни солиштирди  6 19:35"Қуёш чиқади. Биз қайтамиз" — Гвардиола  1 19:13"Манчестер Сити" нигериялик қанот ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:49Расман: Олег Зотеев – "Андижон" аъзоси!  5

Самвел Бабаян: "2021 йилда "Турон"дан таклиф бўлгани рост. Шквиринни уларга мен тавсия қилгандим" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "2021 йилда "Турон"дан таклиф бўлгани рост. Шквиринни уларга мен тавсия қилгандим"

Coca Cola Суперлиганинг 7-тури доирасидаги "Турон" - "Навбаҳор" (0:2) баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ҳаммага салом. Бугунги ўйин жуда қизиқарли ва кўпчиликнинг эътиборида бўлди. Умуман олганда икки жамоа ҳам ўйиндан қониққан бўлса керак. Ўткир ҳужумлар, курашлар бўлди, темп юқори бўлди. Биринчи навбатда, мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Йигитларимнинг ҳаракатларини ҳам айтиб ўтишим лозим. Биринчи бўлимда ўзимизга ўхшамадик, аммо кийиниш хонасида керакли кўрсатмалар берилганидан сўнг барчаси ўзгарди. Бир ўйинни ишончли тарзда ўтказдик. Ҳар бир учрашувнинг бошидан охирига қадар иккинчи бўлимдаги каби ҳаракат қилишимиз керак. 20 дақиқа давомида камчилик бўлиб ўйнаган бўлсак ҳам вазиятлар яратдик ва пенальти ишлашга муваффақ бўлдик. Бу айнан бизнинг характеримизни кўрсатади. Йигитларим билан фахрланаман. Бу йигитлар яхши ва замонавий футбол ўйнашга муносиб ўйинчилардир. Ўруновнинг ҳаракатлари алоҳида тақсинга сазовор, у жамоани олдинга бошлади.

- Жамоа бир киши кам бўлиб қолганидан сўнг асосан тўп назоратига урғу берди. Бу сиз томондан кўрсатган кўрсатма эдими?

- Албатта, бундай ҳолатда тўпни назорат қилиш керак эди. Рақиб ҳам бунга йўл қўйиб берди. Улар қилган прессинг етарлича агрессив бўлмади. Бизнинг йигитлар ҳаммасини тўғри бажаришди. Искандеров ҳам вазиятдан келиб чиқиб тўпни назорат қилишда катта ёрдам кўрсатди. Бу албатта, вазиятимизни осонлаштирди. 

- "Навбаҳор" пенальти тепишда муаммоларга дуч келмоқда. Балки, пенальтилар бўйича алоҳида ишлаш керак эди?

- Бугун Искандеров ура олмади, аввалроқ Жокич пенальтини аниқ амалга ошира олмаганди. Бу йигитлар ўз хатоларини майдондаги жамоавий ўйинга кўпроқ ёрдам бериб ва ғалабага ҳисса қўшиб ювишади. Искандеров бизнинг асосий пенальти тепувчи ўйинчимиз. Темурхўжа ва Жокич ҳам пенальти тепувчи ҳисобланишади. 

- Жамоа марказий ҳимоясига эътибор берсак, Миловичнинг ўрнида Жокич майдонга тушмоқда. Бу айнан ўйланган тактиками ёки Миловичда қандайдир жароҳат борми?

- Миловичда кичик жароҳат бор. У тикланиш жараёнида. Бу мажбурий ҳаракатлар эди. Жокич эса ҳақиқий профессионал ва тартибли футболчи. Шу сабаб ҳам у айнан ўзининг позициясида ўйнамаётган бўлса ҳам охирги ўйинларда ишончни оқламоқда. Умуман олганда бу мажбурий қарор.

- 2021 йилда сизга "Турон" раҳбариятидан сизга таклиф бўлган экан. Ўшанда сиз жамоага Шквиринни тавсия қилган экансиз. Шу ростми ва нега "Турон" берган таклифни қабул қилмагансиз?

- Ҳа, менга "Турон"дан, шу ўринда вилоят ҳокимидан таклиф бўлганди. Мен ўшанда бу ерга келган эдим, чунки бугунги кунда жамоани таъминлаётган инсонларни ҳурмат қиламан. Бироқ, ўшанда мен "Навбаҳор" билан келишиб қўйган эдим. Ўшанда жамоага Шквиринни тавсия қилгандим. Умуман олганда, улар ёмон ишлашмади, бироқ, жамоага нимадир етишмади. Ўшанда "Турон" яхши ўйинлар кўрсатганди, аммо ўйин охирда нимадир етишмасди. Уларда вазиятларни якунлайдиган ҳужумчи йўқ эди. Менинг эслашим бўйича вазият шундай эди. "Турон" уйига меҳмон бўлиш албатта ёқимли. Бу ерда клубнинг ривожланиши учун барча шароитлар бор. "Турон" раҳбарияти жуда катта ишларни қилишмоқда. Мен уларга келажакда омад тилаб қоламан. 

- Хитойга кетишингиздан олдин берган интервьюларингизнинг бирида бир кун келиб албатта "Навбаҳор"ни чемпион қиламан дегандингиз. Бу йил чемпион "Навбаҳор"ни кўрамизми?

- Мен бу нарсани бир неча марта айтганман. "Навбаҳор" мухлисларини бахтли қилиш истагим юқори. Ҳозирги йиғилган таркибимизда бошқача мақсад йўқ. Биз ўтган мавсумдан яхшироқ натижа кўрсатишимиз керак. Бизда бу йил энг юқори мақсадлар қўйилган. Мақсад аниқ – чемпионлик. Чемпионат охирида биринчи ўринда бўлиш учун барча ишни қиламиз. 


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика