Самвел Бабаян: "16 талик формат ташаббускорларидан бири эдим. Чемпионат ўйинлари орасида 10 кунлик танаффус юзага келди"
04 ноя 2022 00:10
Янгиликлар
Самвел Бабаян: "16 талик формат ташаббускорларидан бири эдим. Чемпионат ўйинлари орасида 10 кунлик танаффус юзага келди"
Ўйин ҳақида
"Навбаҳор"нинг ўйинига бефарқ бўлганлар йўқ. Бу мавсум ҳақиқий триллерга айланди. Ғалаба қозониб олдик, олдинга юришда давом этамиз. "Навбаҳор" мухлисларини табриклайман. Биз улар учун ҳаракат қилмоқдамиз. Ҳар бир ўйинда айнан мухлисларимизни хурсанд қилиш учун майдонга чиқиб келамиз. Футболчиларимни ҳам табриклаб ўтмоқчиман. Кубокдаги қийин ўйиндан кейин, қийин эмоциональ ҳолатда ғалабага эришишди. Кубок финалида ҳам йигитларим мағлубиятга муносиб эмасдилар, аммо натижа биз кутгандек бўлмади. Умуман қийин ўйиндан кейин тикланиб олиш керак эди. Шу сабаб ҳам икки хил тайм ўтказдик. Биринчи таймда ўйинимиз чиқмади. Иккинчи таймда ҳаммаси ўз изига тушди. Прессингларимиз ҳам ўхшади. Ҳужумда ҳам бир бутун бўлиб ҳаракат қилдик. Прессингда иккита яхши гол киритдик. Яна нима дейиш мумкин. Чемпионат бошида мен бу мавсум бошқача бўлиши ҳақида гапиргандим. Мана шу фикр ўзини оқламоқда. Охирги турга қадар ажойиб интрига сақланиб қолмоқда.
- Жамоа иккинчи бўлимда йирик ҳисобда ҳам ғалаба қозониши мумкин эди, аммо вазиятлардан фойдаланиш борасида муаммолар кузатилмоқда. Балки, Европа жамоалари каби ҳужумчиларга ҳам алоҳида мураббий олиш керакдир?
- Йўқ, жамоамизда мураббийлик ишлари ўз жойида. Бу албатта катта муаммо. Биз мавсум давомида ҳали иккитадан ортиқ гол урмадик. Бу кўрсаткич асабийлашишга сабаб бўлади. Сиз тўғри айтдингиз. Бугун ҳам иккинчи бўлимда 3-4 вазият яратдик. Умуман ҳар ўйинда жуда кўп вазиятлар яратяпмиз. "Олимпик"ка қарши ўтган турдаги ўйинда ҳам биз масалани биринчи таймдаёқ ҳал қилишимиз ва кубок ўйинига тайёргарлик кўришимиз керак эди. Вазиятлардана фойдалана олмаслик бу футболчининг махоратига боғлиқ. Бу нарса устида машғулотлар пайтида ишланади. Охирги икки учрашувда бу нарсага барҳам беришга ҳаракат қиламиз. Босимми ёки бошқа нарса буни тушуниш қийин. Вазиятлардан фойдалана олмаслик бизнинг оғриқли нуқтамиз. Бу нарса соғлиққа ҳам зарар беряпти.
- Зоран Марушични захирада ушлаб туришингизга сабаб нима?
- Бу тактик қарор эди. Мурашич прессингда ажойиб ҳаракат қилади. Режамизга кўра у ўйинга кучга тўлган ҳолда тушиб, учрашув охирларида вазиятлардан фойдаланиши керак эди. Ҳар бир ўйинда Зоранда етарлича вазиятлар бўлмоқда. Бугун у ўз вазиятларидан фойдаланди.
- "Навбаҳор" кубок финалида мағлубиятга учради. Суперлигада чемпионликни қўлга киритмаган тақдирда клуб олдига қўйган мақсадларига эришган ҳисобланадими?
- Клуб олдига қўйган мақсадини мавсум бошида айтиб ўтганмиз. Бу Осиё чемпионлар лигаси. Клуб ўз тарихида ҳали бирор марта бу турнирда ўйнамаган. Кеча бу вазифани расман уддалашга эришдик. Албатта, минимум мақсад бажарилганидан сўнг, янада кўпроқ нарсага эришишни истаймиз. Қайтараман, биз кубокда мағлуб бўлишга лойиқ эмасдик. Афсуски, иккита қўпол хато натижага таъсир ўтказди. Ҳозирги мақсадимиз фақат ғалаба қозониш.
- Рустам Ашурматовнинг "Рубин"га ўтгани ҳақида хабарлар чиқди. Уни ўрнини ким тўлдиради. Бу йил ҳам ўтган мавсум сингари барчасини қишда ҳал қилиб қўясизми? Янги ўйинчиларни назарда тутяпман...
- Рустам аслида биз учун катта йўқотиш. "Рубин" юқори лигага чиқишига умид қиламиз. ОЧЛда ўйнаганимиздан сўнг, албатта жамоа тарбкибини кучайтириш керак бўлади. Биз ОЧЛда муносиб қатнашишимиз учун ҳамма позицияларни кучайтиришга ҳаракат қиламиз.
- Бугун иккала жамоа ҳам вазиятлар яратди. Агарда барча яратилган вазиятлар гол бўлганда ҳисоб қандай бўларди?
- Тўғри. Менимча, бешта гол урган бўлардик. "Локомотив" ҳақида ҳам илиқ фикрларни билдириш лозим. Улар "Пахтакор"га қарши ўйинда ҳам жуда сифатли ўйин кўрсатишди. Шунчаки, ҳимояда қўпол хатога йўл қўйишди. Бироқ жуда кўп вазиятлар яратишди. Бугун ҳам яхши вазиятлар яратишди. "Локомотив" биринчи таймда кўрсатган ўйинини шунчаки олқишлайман. Гол ўтказиш юборишган бўлса ҳам улар ҳаракат қилишда ва ўз услубларини кўрсатишга интилишди. Аммо бу каби таваккалдан сўнг кўпинча жамоа жазоланади.
- Чемпионатни 14 та ёки 16 жамоа билан ўтказишга фикрингиз қандай?
- Бизда бу масала борасида ПФЛ раҳбарияти билан мажлис бўлганди. У ерда биздан фикр сўрашганди. Мен 16 талик формат ташаббускорларидан бири эдим. Мантиқ нимадар иборат? Гап шундаки, бизда жуда кам ўйинлар бор. 26 та ўйин жуда кам. Орада жуда катта паузалар юзага келди. Хаттоки, чемпионат ўйинлари пайтида ҳам 10 кунлик танаффуслар юзага келди. Бу жуда кўп. Бизнинг мамлакат жуда катта, инфраструктура ҳам ажойиб. Ташкилотчилик борасида мен билмайдиган баъзи муаммолар бўлмаса, 16 жамоадан иборат чемпионат бизнинг мамлакат учун жуда мос бўларди. Биз олдин ҳам бу тизимда ўйнаганмизку. Чемпионатда 30 та ўйин. Яна кубок бор. Ушбу мавсум кубокда еттита ўйин ўтказдик. Яна бир муҳим жиҳат бор. Агарда 16 та жамоа бўлса, ёшларга кўпроқ имконият берилади. Мен шунчаки буни ўз тажрибамдан биламан. Ўз вақтида байроқдор жамоамизни бошқарганимда жуда кўп ротация қилардик. Жамоадан қайсидир тажрибали футболчи кетса, ўша захоти ёшларга имконият берардик. Бу ишни чемпионат кенгайса, бошқа клублар ҳам қилиши мумкин бўлади. "Андижон", "Бухоро" чиқиб келмоқда. "Динамо" эса тушиб кетмоқда. Ахир Самарқанд футбол шаҳрику, инфраструктура ҳам ажойиб. Бу албатта менинг шахсий фикрим. Раҳбарият қандай қарор қабул қилишини билмайман.
Фикрлар