Салоҳ ўзига тансоқчи ёллади

Sherzod Nurmatov
18 ноя 2021, 20:32
"Ливерпуль" ва Миср терма жамоаси ҳужумчисининг мақсади – айрим мухлислардан ҳимояланиш.

Уч нафар мухлис Муҳаммад билан суратга тушиш ниятида Мисрнинг ЖЧ-2022 саралаш доирасидаги Анголага қарши ўйинида (2:2) майдонга югуриб чиқди. Улар узоқ вақт давомида ниятларини амалга оширишга ҳаракат қилишди, бироқ стадион ходимлари бунга жиддий қаршилик қилишди. Салоҳ тансоқчиларни ёллади ва муаммони мустақил ҳал қилди.

Габонга қарши учрашувда 27 ёшли футболчи 2 та бақувват йигит назорати остида бўлди. Улар Муҳаммадни ҳар ерда: кийиниш хонасида, чигилёзди машғулотда ва ҳатто майдоннинг ўзида ҳам ҳимоя қилишди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Liverpool Echo