Салоҳ Миср терма жамоасининг март ойидаги ўртоқлик ўйинларига чақирилмади

Alisher
10 мар 2024, 23:05
Муҳаммад Салоҳ Миср терма жамоасининг мартдаги баҳсларида иштирок этмайди.

"Ливерпуль" вингери миллий жамоанинг яқин ўйинларига чақирилмади. Футболчи соғлик билан боғлиқ муаммоларни бошдан кечирмоқда.

Миср терма жамоаси 22-26 март кунлари Winsunited кубогида иштирок этади. БААда ўтадиган ўртоқлик турнирига шунингдек Хорватия, Янги Зеландия ва Тунис таклиф қилинган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/EgyptNT_EN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›