

Олдинроқ унинг хизматларига "Реал" томонидан қизиқишлар бўлаётганлиги айтилганди.
"Агарда мендан келажагим борасида сўрасангиз, яна қайтариб айтаман: "Ливерпуль"да қолишни истайман. Аммо барчаси клуб раҳбарларига боғлиқ.
Сўнгги дақиқаларгача жамоа учун бор кучимни бераман. "Ливерпуль" билан кўплаб совринлар ютмоқчиман", - деди Салоҳ.
Унинг "Ливерпуль" билан шартномаси 2023 йилга қадар давом этади.



