UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14

Салимжон Зокиров: "Иккинчи даврада "Ёзёвон"га ҳужумчи олиб келмоқчимиз" Янгиликлар

Салимжон Зокиров: "Иккинчи даврада "Ёзёвон"га ҳужумчи олиб келмоқчимиз"

ПРО-Лига 15-туридан ўрин олган “Ёзёвон ”- “Ифтихор” (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Салимжон Зокиров “Championat.asia” сайтига интервью берди.

- Бугунги учрашув “дерби” мақомига эга эди. Бундай учрашувлар шиддатли ва кескин курашларга бой тарзда ўтади. Мана бугун учрашувни кузатган мутахассислар, ўйингоҳимизга ташриф буюрган мухлислар ўзлари гувоҳ бўлишди, учрашув жанговор руҳда ўтди. Илгариям айтганман, энди яна айтаман, бизда яратилган вазиятлардан фойдаланишда муаммолар кўзга ташланмоқда. Бу учрашувда биринчи бўлимда юзага келган имкониятлардан фойдаланганимизда, учрашув бутунлай бошқача ҳисоб билан якунланиши мумкин эди. Айнан шу бизда кузатилаётган камчилик устида ишлаймиз.

Иккинчи даврага тайёргарлик борасида режаларимиз мавжуд, биз иккинчи даврада жамоамизга ҳужумчи олиб келишни мақсад қилганмиз, кузатиб юрган футболчиларимиз бор. Биринчи давра бўйича фикр юритадиган бўлсак, бизда ҳужумдан бошқа чизиқда ҳозирча муаммолар йўқ, барча футболчилардан кўрсатаётган ўйинлари учун миннатдорман. Илгари айтганимдек, таркибимизга Иззат Ғаниевни қўшиб олсак, ўйлайманки ҳимоямиз бунданда мустаҳкам бўлади. Давралар оралиғида йиғин ўтказиш бўйича режамиз бор,  йиғин ўтказиладиган  жой бўйича кейинроқ маълумот берамиз.      

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика