UZ

Сўнгги янгиликлар

03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  0 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  0 01:55Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" 2:1  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  3 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  18 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   35 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  222 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21

Салим Мустафоев: “Ҳаммаси ўз қўлимизда” Янгиликлар

Салим Мустафоев: “Ҳаммаси ўз қўлимизда”

Инчеон шаҳрида бўлаётган Осиё ўйинлари иштирокчилари, яъни ҳамюртларимиз билан уюштирилаётган суҳбатларни беришда давом этамиз.
Ўзбекистон терма жамоаси чап қанот ҳимоячиси Салим Мустафоев дастлабки ўйинда захирадан майдонга тушди. Унинг дуранг билан тугаган учрашув ҳақида фикрларини билишга уриндик.

- Охирги йилларда Гонконг терма жамоаси биз учун ноқулай рақиб бўлиб келмоқда. Ёдингизда бўлса, ўтган Осиё ўйинларида улар бизни мағлуб этишганди. Кейин миллий терма жамоамиз билан ҳам дуранг ўйнаганди. Бутун ўйин давомида ҳимояда “ётиб” олган жамоа билан ўйнаш қийин – дея гап бошлади Мустафоев.

- Аслида ўйиндан олдин тайёргарлик яхши бўлганди. Бу ерга келишимиздан олдин ҳам бир қатор йиғинлар ташкил этилиб, синов-назорат ўйинлари ўтказилганди.

- Гонконг билан ўтказган ўйинимизни кўрган бўлсангиз, гол уриш учун жуда кўплаб имкониятлар бўлди. Бироқ уларни голга айлантиришда омад юз ўгирди. Йигитлар яхши ўйнашди. Улар қўлдан келганича ҳаракат қилди.

- Ғалаба учун фақат-фақат омад етишмади деб ўйлайман.

- Табиийки, дуранг бизни қониқтирмади. Кайфиятимиз ҳам ҳозир шунга яраша бўлиб турибди. Тайёр ғалабани қўлдан бой бердик. Мухлислар биздан шу куни ғалаба кутганди. Биз ҳам ўз навбатида уч очко олишни мақсад қилгандик.

- Инчеонда бизни илиқ кутиб олишди. Шароитлар ҳам аъло даражада. Ҳеч қандай муаммо йўқ.

- Гонконг билан ўйинда захирадан майдонга тушаётганимда, мураббийлар томонидан шундай кўрсатма берилгандики, ҳимоядаги ишни қилиш билан бир қаторда олдинга ўтиб, ҳужумчиларни тўп билан таъминлаш вазифаси юклатилганди.

- Ўз гуруҳимизда биринчи ўринни эгаллаган холда кейинги босқичга чиқишни мақсад қилганмиз. Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Ҳаммаси ўз қўлимизда. Бунинг учун қолган иккита учрашувда йирик ҳисобда ғалаба қозониш талаб этилади. Буни амалга оширишга уринамиз – дейди Мустафоев.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика