

"Салернитана" Италия чемпионатининг 3-турида "Торино"га 0:4 ҳисобида имкониятни бой бериши Италия чемпионати доирасидаги дастлабки учта ўйинда 11 та гол ўтказиб юборишига сабабчи бўлди ва бу 1994/95 йилги мавсумдан бери қайд этилган энг ёмон натижа ҳисобланади.
Клуб биринчи турда "Болонья"га 2:3, иккинчи турда "Рома"га 0:4 ҳисобида имкониятни бой берган.



