
"Динамо"да тушунарсиз нарсалар содир бўлмоқда. Киевликлар иккита бир хил гол ўтказиб юборишди. Янги посбон излаш керак. Ўтказиб юборилган голларда Рудько жонли деворни нотўғри қўйди.
Футболчиларга катта умид билдирилган эди, аммо ўйинчилар бу ишончни оқлашмаяпти. Улар буюк клуб номини шарманда қилишмоқда. "Динамо"да содир бўлаётган воқеалардан ҳайратдаман.
"Динамо" футболчиларида истак йўқолган. Улар майдонга тушиб, ғалаба қозонишни хоҳлашмаяпти. Футболда бундай бўлмайди. Футболчилар майдонда курашишлари керак. "Звезда"га қарши баҳсни кўрадиган бўлсак, киевликлар бирон жиддий вазият яратишгани йўқ" - дейди Саленко.